2017 йилнинг 1 августидан эътиборан, “Трастбанк” ХАБ “Дархон” филиали тасарруфидаги “Мирзо-Улуғбек” мини-банки номи “Буюк Ипак йўли” мини-банки деб номланди. “Буюк Ипак йўли” мини-банки қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент ш., Буюк Ипак йўли, 263-уй. Мини-банк юридик шахсларга барча турдаги банк хизматларини амалга оширади.
Шунингдек, “Трастбанк” ХАБ “Қарши” филиали тасарруфидаги “Шохбекат” мини-банки номи “Насаф” мини-банкига ўзгартирилди. Мини-банк қуйидаги манзилда жойлашган. Қарши шаҳри, Ғузор кўчаси, 3-уй. Мини-банк юридик шахсларга барча турдаги банк хизматларини амалга оширади. Жисмоний шахслар “Вестерн Юнион”, “Контакт”, “Маниграм”, “Юнистрим” ва “Золотая корона” пул ўтказмалари тизими хизматидан фойдаланишлари мумкин.
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Иккита мини-банк номи ўзгарди