JET: Kartadan kartaga 200 million so'mni komissiyasiz o'tkazish mumkinmi? Batafsil

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик тангаларини сотувга чиқариш ҳақида

26.11.2018
Аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини кенгайтириш, мамлакатда қимматбаҳо металлар бозори фаолиятини ривожлантириш мақсадида ҳамда жаҳон тажрибаси ва амалиётидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангаларни муомалага чиқариш бўйича тажриба лойиҳасини амалга оширмоқда. Сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган бўлиб, уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан1 иборат. Сотувга жами 1900 дона олтин ҳамда 6900 дона кумуш эсдалик тангалари қўйилган. Қуйидагижадвалда батафсил маълумотлар келтирилган. Мазкур эсдалик тангалар уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификатлари билан сотувга чиқарилади. Тангалар “PROOF” сифатига мувофиқ тайёрланган. Эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади. 2018 йил 28 ноябрдан бошлаб эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин (банк филиаллари рўйхати манзиллари кўрсатилган ҳолда илова қилинади). 1 Эсдалик тангасининг оғирлиги, ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиқиб, кўрсатилган параметрлардан 0,01 граммга фарқ қилиши мумкин.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi