1 июн куни АТБ «InvestFinanceBank» янги маҳсулотнинг ишга туширилиши ҳақида маълум қилди: жисмоний шахсларни банкнинг мобил иловаси орқали онлайн кредитлаш.
1 июн куни АТБ «InvestFinanceBank» янги маҳсулотнинг ишга туширилиши ҳақида маълум қилди: жисмоний шахсларни банкнинг мобил иловаси орқали онлайн кредитлаш.
Кафилларсиз, даромадлар тўғрисидаги маълумотномасиз, навбатларсиз ҳамда қарорни узоқ вақт давомида кутишсиз кредит ажратилишига замонавий ёндашув – АТБ «InvestFinanceBank» нинг жадал ривожланишини намойиш этаётган хизмат ана шулардан иборат.
BankExpo йиллик кўргазмасида, жорий йилнинг апрел ойида тақдим этилган банкнинг мобил иловаси – бу онлайн режимда, мобил телефони орқали нақд пул маблағларини ишлатмаган ҳолда, жисмоний шахсларнинг молиявий активларининг назоратини ва бошқарувини осонлаштирувчи сервисдир.
Ушбу илова электрон ҳамёни ёрдамида комиссиясиз миллий валютада сўмларни ўтказишга, онлайн омонатдан фоизларни олишга, “экспресс” пул ўтказмасидан фойдаланишга ҳамда online кредит олишга қулай имконият яратади.
Пул маблағларини олиш учун Интернет ва UzCard актив холатдаги пластик карта керак бўлади. Googleplay ёки AppStore дан InfinBANK иловасини юклаб олиб, мижоз кредит олишга аризани юбориши ва қарорни кутиши лозим бўлади – мазкур қарор бир нечта соат ичида, автоматик тарзда қабул қилинади.
InfinBANK тизими сўмлик карта эгалари бўлган мижозлари учун мобил иловада керакли майдонларни ўзи автоматик тарзда тўлдиради, сўралаётган кредит қийматини ва тўловга лаёқатлилиги тўғрисидаги маълумотларни мижознинг ўзи киритади. Пулларни, шунингдек, мавжуд бўлган InfinBANK дан UzCard га олишингиз мумкин бўлади.
InfinBANK картасига эга бўлмаган мижозлар, шунингдек иловада онлайн режимда банкимизнинг кредит картасини очиш учун ариза қолдиради, унинг жисмоний эквивалентини эса мижознинг рўйҳатдан ўтган жойига қараб, банк филиалидан олинади. Кредитнинг автосўндирилиши мақсадида ишлатилаётган карта сифатида мижоз Ўзбекистондаги ҳар қайси бошқа банкининг картасини кўрсатиши мумкин.
Кредит – online нинг асосий ҳусусияти – унинг қайта тикланадиган кредит лимитидир. Сўндирилгани сари, кредит лимити қайта тикланади, ва маълум кредит лимити доирасида, пул маблағлари қайта фойдаланиш мумкин бўлади. InfinBANK дан кредит – online дан фойдаланиб, кредит бўйича фоизлар фақатгина пулдан фойдаланган кунлари учун ҳисобланади ва фақатгина кредит лимити доирасида ишлатилган пул маблағлари учун. Кредитнинг максимал қиймати 12 ой муддатга 8 000 000 (саккиз миллион) сўмни ташкил этади.
Кредит бўйича фоиз ставкаси 24% йиллик фоиздан бошлаб, ҳар битта алоҳида ҳолатда фоиз миқдори, мижоз томонидан ариза-талабномада кўрсатилган маълумотлар таҳлилининг натижаларига (скоринг) кўра белгиланади. Фоиздан қатъий назар, 1 июндан 1 сентябрга қадар, бир кредит учун йил мобайнидаги фоиз ставкаси, кредит лимити белгиланган кундан бошлаб, дастлабки 25 кун давомида 0% ни ташкил этади.
InfinBANK дан Кредит – online – осон, тез ва фойдали!
«Мижоз – бизнинг асосий бойлигимиз!»
Invest Finance Bank дан кредит – online