
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотларда Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан “Инқирозни кўра билиб, тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш – барқарор хавфсизлик тизимларига сармоя киритиш” шиори остида ўтказилган республика кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичида “Ипотека-банк”АТИБ “Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши ташкилот” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.
Тадбир доирасида иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчилик эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, шунингдек меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ниҳоятда муҳимлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.




16.04.2026
Octobank 2026-yilning I-choragi natijalari: barqaror o‘sish va ijtimoiy tashabbuslarga e’tibor
13.04.2026
Tenge Bank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zoligiga qo‘shildi
07.04.2026
Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi
“Ипотека-банк”АТИБ “Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши ташкилот” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.