“Ипотека-банк” АТИБ «Paysend» билан ҳамкорликда янги иновацион хизмат тақдимотини ўтказди

27.11.2019

«Paysend» инновацион хизмати Ўзбекистондаги «Ипотека-банк» АТИБ ҳамкорлигида ҳамда техник интегратор корхона PAYMO кўмагида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган карталарга халқаро онлайн пул ўтказмаларини амалга ошириш имкониятини яратмоқда.


Мазкур хизмат орқали фойдаланганда пул ўтказмаларини юбориш ва (ёки) қабул қилиб олиш учун банкка ташриф буюриш шарт эмас. Энди Ўзбекистонда пул ўтказмаларини онлайн тарзда paysend.com сайти орқали амалга оширишингиз ёки App Store/Google Play дан «Paysend» иловасини юклаб олишингиз кифоя.

«Paysend» реал вақт режимида турли мамлакатларнинг банк карталари ўртасидаги пул ўтказамаларини амалга оширишда дунёдаги биринчи ва ниҳоятда қулай шартларда амалга оширувчи хизмат ҳисобланади.


Хизмат геогрофик харитасига 70 дан ортиқ мамалакатни қамраб олган бўлса, «Paysend» фойдаланувчилари сони бир ярим миллионга яқинлашиб қолди.


«Paysend» хизматининг Пул ўтказмалари йўналиши раҳбари Дмитрий Пальчиков:

«Биз, «Ипотека-банк» АТИБ ҳамкорлигида Ўзбекистон бозорига кириб келганимиздан жуда мамнунмиз. Биз бу минтақада улкан салоҳият мавжудлигини ҳамда узоқ ва самарали ҳамкорликка умид қиламиз», – дейди.


«Paysend»да халқаро пул ўтказмалари учун аниқ белгиланган, ўтказмаларнинг ҳажмидан қатъий назар юборувчидан олиб қолинадиган комиссия (устама) қуйидагича: Россиядан 49 RUB, Қозоғистондан 199 KZT, Европадан 1.50 EUR бўлади. 

«PAYMO. Uzbekistan», молия соҳасидаги хафвсиз АТ ва инновацион ечимни тақдим этувчи, «PAYMO» халқаро корхонасининг бир бўлаги ҳисобланади. Ташкил этилганидан бошлаб, корхона Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Ўзбекистонда кўплаб мувафақиятли лойиҳаларни амалга оширган. Россия бозорида «PAYMO» «ВТБ», «Промсвязьбанк», «Альфа банк» каби етакчи банклар билан ишлайди. Бундай халқаро тажриба бизга Ўзбекистондаги банклар билан ишлашга, электрон тижоратни ривожлантиришга, мамлакатнинг тўлов тизимини такомиллаштиришга ёрдам беради.


Биз, «Ипотека-банк» банки «PAYMO»ни техник интегратор сифатида танлаганидан жуда хурсандмиз ва бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз қулай ва фойдали халқаро “p2p” шаклидаги онлайн пул ўтказмаларининг янги даврини бошлаб беради», – деб, - «PAYMO. Uzbekistan» директори Ильхом Идиев фикр билдирди.

Барча «Paysend» орқали амалга оширилган барча амалиётлар, хизмат кўрсатилаётган ва пул ўтказмаларидан фойдаланилаётган банк карталари чиқарилган мамлакатларнинг қонунчилиги талабларига мувофиқ равиш амалга оширилади.


«Paysend» хизматининг барча техник ечимлари замонавий банк стандартлари ва ҳимояланган энг юқори PCI DSS Level 1 стандартига мувофиқ сертификатланган.

Маблағларни ўтказиш хавфсизлиги 3Dsecure технологияси билан таъминланади. «Paysend» шунингдек, карталарни текшириш ва фирибгарликдан ҳимоя қилиш учун ўз дастурларидан фойдаланади.


«Paysend» халқаро тўлов тизимлари ва маҳаллий шериклар билан тўғридан-тўғри интеграцияни амалга ошириб, сизга Visa, Mastercard ва MIR карталари ва оддий банк ҳисобрақамларидан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширишга имкон беради».

«Ипотека-банк» АТИБ Бошқарув Раиси Шухрат Атабаев сўзларига кўра:

«Мазкур хизматни ишга туширганимизда, Биз биринчи навбатда, чет элда ишлаётган ва оила аъзоларига пул маблағларини юбораётган ватандошларимиз ҳақида ўйладик. Эндиликда, Visa, Mastercard ва MIR карталари орқали Ўзбекистонга пул ўтказмалари учун комиссия (устама) – барча пул ўтказмаси тизимлари орасидаги энг арзони ҳисобланади».

Ipoteka bank Ipoteka-Bank missiyasi — oʼz aktsiyadorlari va bank mijozlari uchun eng yuqori darajadagi iqtisodiy qadriyatlarni yaratishdan iborat. Mijozlarga xizmat koʼrsatishning yuqori sifati va tanlangan bozorlardagi yetakchilik, kelajakdagi bank muvaffaqiyati uchun birinchi darajali ahamiyat kasb etadi.
Manba: Ipoteka bank
O'xshash yangiliklar
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi

Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi
Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

01.04.2024

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

Uzsanoatqurulishbank



Orphus tizimi