2020 yil yakuni bo'yicha banklarining eng yaxshi mobil ilovalari reytingi Batafsil

“Ипотека–банк” АТИБ раҳбар ходимлари учун навбатдаги семинар

09.04.2021

Жорий йилнинг 9 апрель куни “Ипотека–банк” АТИБ раҳбар ходимлари учун Халқаро экспертлар томонидан “Гендер тенглик ва молиявий имкониятлар” мавзусида онлайн семинар ўтказилди.

Семинар ЕТТБ нинг “Women in Business” (“Бизнесдаги аёллар”) дастури раҳбари Андрес Франкэ (Andreas Francke) ҳамда етакчи халқаро эксперт Кэтлин Тобин (Cathleen Tobin) томонидан олиб борилди. Барча филиалларимиз раҳбар ходимлари Zoom дастури орқали масофадан туриб ушбу семинарда қатнашдилар.



Семинар давомида рахбар ходимларнинг аёллар билан ишлашда уларнинг гендер тенглигини таъминлаш, аёлларнинг иқтисодиётдаги ўрни, уларнинг мамлакат ривожланишига қўшаётган ҳиссаси, тадбиркорлик йўналишаларида хотин-қизларнинг фаолллигини ошириш орқали иқтисодиётнинг фойдаланилмаган имкониятларидан фойдаланиш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, тадбир давомида аёлларнинг замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган холда ўз бизнесларини янада ривожлантиришларига алохида эътибор қаратилди.


Тадбир давомида иштирок этувчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.


Бу каби семинар-тренинглар келгусида банк ходимлари ва мижозлари учун ҳам ўтказилиши келишиб олинди.



Ipoteka bank Ipoteka-Bank missiyasi — oʼz aktsiyadorlari va bank mijozlari uchun eng yuqori darajadagi iqtisodiy qadriyatlarni yaratishdan iborat. Mijozlarga xizmat koʼrsatishning yuqori sifati va tanlangan bozorlardagi yetakchilik, kelajakdagi bank muvaffaqiyati uchun birinchi darajali ahamiyat kasb etadi.
Manba: Ipoteka bank
O'xshash yangiliklar
Энди 24 фоизлик автокредит ҳам бор!

05.05.2021

Энди 24 фоизлик автокредит ҳам бор!

Turon bank

“Universal” omonatining shartlari o’zgarishi haqida

05.05.2021

“Universal” omonatining shartlari o’zgarishi haqida

Tenge Bank

JOYDA mikroqarzlarida sizni qanday o'zgarishlar kutmoqda

01.05.2021

JOYDA mikroqarzlarida sizni qanday o'zgarishlar kutmoqda

Sqb.uz



Orphus tizimi