3-7 май кунлари Бухоро шаҳрида Ипотека-банк томонидан ташкиллаштирилган “Умумжаҳон пул ҳафталиги” — Global Money Week-2021 ҳафталиги доирасидаги танловларда бешта мактаб иштирок этиб, молия-пул йўналишларида ўз билим ва қобилиятларини яна бир бор намоён этдилар.
«Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс» танловида 2-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Озод Саидов ғолиб бўлди. Тадбирда фаол қатнашган барча иштирокчиларга банкнинг эсдалик совғалари топширилди.
Банк ходимлари тадбирдан сўнг, Бухоро Арк Давлат музейи ичидаги “Нумизматика” йўналишидаги экспонатлар билан танишдилар. Бухоронинг қадимги иқтисодий муносабатлари ҳақида сўзловчи турли тангалар, пул бирликлари ҳақида маълумотга эга бўлдилар.
Ғолиб бўлган мактаб жамоаларимизни яна бир бор табриклаймиз!
13.10.2025
Octobank — TAF!25 versiyasi bo‘yicha onlayn biznes uchun raqamli yechimlarni yaratish yetakchisi
13.10.2025
FinTech va Bank forumi (FIBA) 2025 20-oktyabr kuni Toshkentda bo‘lib o‘tadi
13.10.2025
EMBRAS 2025 Mukofoti G'oliblari
Ипотека-банк “Бутунжаҳон пул ҳафталиги” — Global Money Week -2021 тадбири ғолиблари аниқланди.