2021 йил 6 апрел куни “Ипотека–банк” АТИБ ички тренерлари учун навбатдаги онлайн семинар-трейнинг ташкил этилди. Семинар “Низоли вазиятлар ва улардан чиқиш усуллари” мавзусида ZOOM платформасида бўлиб ўтди.

Семинарда Банк молия академиясининг “Компетенцияларни ривожлантириш” департаменти директори Баҳром Ниёзметов ҳам иштирок этиб, низоли вазиятларни юзага келиш сабаблари ва ҳолатлар ҳамда вазиятдан тўғри чиқиш усуллари ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Семинар иштирокчилари томонидан ишдаги мунозарали вазиятлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалар атрофлича таҳлил қилинди. Низоли вазиятлардан тўғри чиқиш, ихтилофга олиб борадиган хатти-ҳаракатларни камайтириш банк ходимлари учун алоҳида аҳамиятга касб этиб, хусусан мижозлар билан бўладиган муносабатларда вазиятни тўғри баҳолаш банк ва мижоз муносабатларининг тўғри шаклланишига хизмат қилади.

Бу каби тренингларни ташкиллаштириш филиалларда ходимлар ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни янада яхшилаш қолаверса, банкдаги ички тренерлар орасидан келгусида етук лидерларни танлаб олиш имконини беради.
23.04.2026
Tashkent City’da Asterium kriptoekotizimining flagman ofisi ochildi. U xavfsizlik, shaffoflik va premial foydalanuvchi tajribasiga urg‘u berilgan yangi makondir.
23.04.2026
Biznes — bu to'g'ri qarorlar va ishonchli hamkorlik
23.04.2026
Biznes mablag‘lari shunchaki hisobda turmasligi kerak — ular ishlashi kerak
Ипотека-банк ички-тренерлари учун тренинг ташкиллаштирилди