«Ипотека-банк» АТИБ тизимида «Western Union», «Money Gram», «UniStream» ва «Zolotaya Korona» халқаро пул ўтказмалари тизимлари сафига «Contact» тизими қўшилди. Ушбу тизим банкда янги йилдан бошлаб ўз фаолиятини бошлади. Энди сиз банкнинг исталган филиалига ёки халқаро пул ўтказмалари мавжуд шохобчаларига мурожаат қилган ҳолда «Contact» тизимининг чексиз имкониятларидан фойдаланишингиз мумкин!
«Contact» халқаро пул ўтказмалари тизими 170 тадан ортиқ давлатларда 500 мингдан ортиқ хизмат кўрсатиш шохобчалари эга бўлиб, ўзининг тезкорлиги, қулайлиги, арзон тарифлари ва бивалюта ўтказмаларга эга эканлиги билан бошқа тизимлардан ажралиб туради.
Ташриф буюринг ва хизматларимизга баҳо беринг! «Ипотека-банк» Сиз учун имконият яратишда давом этади.
16.04.2026
Octobank 2026-yilning I-choragi natijalari: barqaror o‘sish va ijtimoiy tashabbuslarga e’tibor
13.04.2026
Tenge Bank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zoligiga qo‘shildi
07.04.2026
Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi
Ипотека-банк халқаро пул ўтказмалари тизимида яна бир янгилик. 2019 йил 4 январдан бошлаб банк шохобчаларида “Contact” тизими ишга тушди.