“Коронавирус” пандемияси туфайли карантин тартиблари жорий қилинганлиги сабабли, аҳолига қулай имкониятлар яратиш мақсадида, “Ипотека-банк” АТИБ жисмоний шахсларга ажратилган кредитларнинг (овердрафт, онлайн микроқарз, муаммоли кредитлар бундан мустасно) тўловлари бўйича икки ой муддатга таътил эълон қилади.
Жорий йилнинг апрел-май ойларига тўғри келадиган асосий қарз тўловлари тўлов жадвалининг кейинги 6 (олти) ойига тақсимланган ҳолда кўчирилди;
Таътил даврида кредит тўловларини ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун шартномада белгиланган пеня ва жарима тўловлари ҳисобланмайди;
Жисмоний шахслар таътил муддати ўтгандан сўнг банкка қўшимча мурожаат қилишлари мумкин.
Кредит тўловларини тўлаш учун банкнинг “Ipoteka Bank” Mobile иловаси, "Интернет банк" масофавий дастури ҳамда бошқа мобил иловалардан фойдаланишингиз мумкин!
Эслатма: бу ўзгариш қарздорни мавжуд кредит қолдиғи ва ҳисобланган фоизларини келгусида тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.
Android учун мобил иловани юклаб олиш | iOs учун мобил иловани юклаб олиш
"Интернет банк" масофавий дастурига ҳавола 1 | "Интернет банк" масофавий дастурига ҳавола 2
17.10.2025
Kredit olish imkoniyatini oshirish uchun qayerda ishlash kerak?
13.10.2025
Octobank — TAF!25 versiyasi bo‘yicha onlayn biznes uchun raqamli yechimlarni yaratish yetakchisi
13.10.2025
FinTech va Bank forumi (FIBA) 2025 20-oktyabr kuni Toshkentda bo‘lib o‘tadi
Ипотека банк кредит таътилини эълон қилади