O'zbekistondagi banklarning qo'llab-quvvatlash xizmatlari reytingi Batafsil

Ипотека банк: мурожаатлар доимий эътиборда

25.05.2021

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни эшитиш ва тезкор чора кўриш тадбирлари мавжуд муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этаётир. Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган бу тизим бугун ўз самарасини бермоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида намунавий Низом” талабларига мувофиқ, ҳар ой якуни бўйича давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан ўтказилган учрашувлар натижалари тўғрисида маълумотлар умумлаштириб, таҳлил қилинган ҳолда муҳокама этиш учун банк раҳбариятига киритилади.

Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра, мурожаатлар билан ишлаш ёки тегишли таркибий бўлинмалар томонидан умумий кўрсаткичлар, мурожаатларда тез-тез кўтарилган масалалар, аниқланган асосий камчиликлар ва қоидабузарликлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, жамият ва давлат манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш мақсадида кўрилган чоралар акс эттирилган маълумотномалар (шарҳлар) тузилади. Давлат органи раҳбарига муаммони бартараф этиш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритилади.

Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра, тузилган маълумотномалар тегишли давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади. Юқоридаги қонун ҳужжатлари талабига мувофиқ, “Ипотека-банк” АТИБ Бош офисига келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилиб чиқилди.

Жумладан, 2021 йил 20 май ҳолатига кўра банкка жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан жами 1359 та (оғзаки, ёзма, электрон) мурожаатлар келиб тушган. Улардан 997 таси жисмоний, 362 таси юридик шахслар томонидан юборилган.

Мурожаатларнинг 1048 таси электрон, 184 таси ёзма ва 127 таси оғзаки шаклда келиб тушган. 1019 та мурожаатга қонунчилик доирасида тушунтириш берилди. 174 таси ижобий ҳал этилди. 78 таси эса (ўз аризаси ва бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб) кўрмасдан қолдирилди. 10 таси тегишли ташкилот ва идораларга йўлланган бўлса 10 таси рад этилди.  68 таси кўриб чиқиш жараёнида.

Мурожаатларнинг 409 таси кредит шартнома шартларига ўзгартириш киритиш, 374 таси уй-жой учун кредит, истеъмол ва таълим, 262 таси тадбиркорлик фаолияти учун кредит олиш масалаларига оид. Шунингдек, 82 тасида кассалар фаолияти, валюта операциялари, терминал ва пластик карталар билан боғлиқ, 61 тасида чакана хизматлар билан боғлиқ, 44 тасида ишга кириш ва ходимлар иш фаолияти билан боғлиқ, 127 тасида бошқа – нақд пул, ҳисобрақамларга хизмат кўрсатиш, ҳомийлик, юридик ва бошқа масалалар кўтарилган.

Ипотека банкка келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисмини уй-жой учун имтиёзли шартлар асосида яъни, давлат томонидан субсидия ажратилган ҳолда кредит олиш масаласи ташкил этади.

Уй-жой кредитининг бошланғич бадали маълум бир қисмини тўлаб берилиши учун субсидиялар Президентимизнинг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредитлари механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонларининг тегишли бандларига мувофиқ ажратилади. Субсидия ажратилиши учун фуқаролар биринчи навбатда тегишли ҳужжатларни ҳудудий Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширишлари керак. Фуқаронинг сўрови бўйича ҳужжатлар тегишли ваколатли вазирлик ва идоралар томонидан электрон тарзда ўрганиб чиқилгандан сўнг фуқарога хабарнома йўлланади ва ушбу хабарнома, тегишли ҳужжатлар асосида уй-жой учун ипотека кредити расмийлаштирилади.

Кредит шартномаси шартларига ўзгартириш киритиш, яъни кредит тўлов муддатини узайтириш масаласи юзасидан ҳам мурожаатлар бор. Республикамизда коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ипотека банк томонидан ажратилган аксарият кредитлар бўйича тўловлар 2020 йил 6 ойи (апрель-сентябрь) давомида ундирилмаган ва кредитнинг умумий даврида кейинги ойларга тенг тақсимланган.

Ипотека банк билан боғлиқ масала ва таклифларни мижозлар ва фуқаролар “Алоқа-маркази” (78-150-11-22 ёки 1233 қисқа рақам) орқали йўллаши мумкин. Бундан ташқари банк раҳбарияти билан ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9-00 дан 11-00 га қадар учрашиб, мурожаат қилиш мумкин. Масъул ходимлар билан иш вақтининг исталган соатида учрашиш учун шароитлар яратилган.

Жисмоний ва юридик шахслар уйдан чиқмаган ҳолда мурожаат йўллаши учун ҳам шароит яратилган. Яна бир қулайлик банк веб-сайтида мурожаат йўллаш учун алоҳида имконият мавжуд

Шунингдек, банк раҳбарияти ва мутасаддилар иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар давомида келиб тушган мурожаатлар оғзаки мурожаат сифатида рўйхатга олинади ва белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Шулардан келиб чиқиб, банк мижозлари, жисмоний ва юридик шахслар ўз мурожаатини йўлласа, уларнинг масаласини тезкорлик билан жойида ҳал қилиш имконияти янада ортади ва тизим такомиллашиб бораверади.

Ipoteka bank Ipoteka-Bank missiyasi — oʼz aktsiyadorlari va bank mijozlari uchun eng yuqori darajadagi iqtisodiy qadriyatlarni yaratishdan iborat. Mijozlarga xizmat koʼrsatishning yuqori sifati va tanlangan bozorlardagi yetakchilik, kelajakdagi bank muvaffaqiyati uchun birinchi darajali ahamiyat kasb etadi.
Manba: Ipoteka bank
O'xshash yangiliklar
Коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган семинар

23.08.2021

Коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган семинар

cbu.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ АХБОРОТИ

20.08.2021

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ АХБОРОТИ

cbu.uz

Марказий банк жойларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли тадбирларини давом эттирмоқда

20.08.2021

Марказий банк жойларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли тадбирларини давом эттирмоқда

cbu.uz



Orphus tizimi