Ипотека кредити юзасидан фуқаролар мурожаати жойига бориб ўрганилди

22.06.2022
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани “Ибрат” МФЙда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар номидан кўп қаватли арзон уй-жойлар учун ажратилган ипотека кредити бўйича тижорат банки томонидан шартнома шартларига амал қилинмаётганлиги юзасидан Марказий банкка мурожаат келиб тушди. Мурожаатни жойига чиқиб ўрганиш мақсадида Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ҳамда тижорат банки масъуллари мурожаатчилар истиқомат қилаётган маҳаллага бориб, улар билан суҳбатлашишди. Учрашув давомида фуқароларнинг кредит шартномаси шартлари юзасидан билдирилган фикр ва эътирозлари тингланди. Дастлабки ўрганишда фуқароларда кредит шартномаларининг нусхаси йўқлиги, кредитга фоиз ҳисоблаш тартибидан ҳамда кредит шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларидан тўлиқ хабардор эмасликлари маълум бўлди. Уларга бу хусусида батафсил ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Мазкур мурожаатнинг қонуний ҳал этилиши назоратга олинди.
Barcha takliflar
Yangi qurilgan uylar
Bank.uz da Yangi qurilgan uylar

21ta bankdan 60ta noyob taklif.

Bo'limga o'tish
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Kapitalbank “Ijobiy” prognozi bilan “UzA+” reytingini saqlab qoldi

16.02.2024

Kapitalbank “Ijobiy” prognozi bilan “UzA+” reytingini saqlab qoldi

Markaziy bankning ko'chmas mulk bozori tahlilida xatolik bo'lishi mumkinmi?
Markaziy bankning ko'chmas mulk bozori tahlilida xatolik bo'lishi mumkinmi?

Kapitalbank International Finance  ma’lumotlariga ko‘ra, mamlakatdagi eng yaxshi chakana va innovatsion xususiy bank bo‘ldi
Kapitalbank International Finance ma’lumotlariga ko‘ra, mamlakatdagi eng yaxshi chakana va innovatsion xususiy bank bo‘ldi



Orphus tizimi