JET: Endi komissiyasiz kartadan kartaga 52 mln so'mgacha o'tkazish mumkin Batafsil

Қишлоқ қурилиш банк бирламчи бозордаги (янги қурилган) уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредити таклиф этади.

08.05.2020

Қишлоқ қурилиш банк бирламчи бозордаги (янги қурилган) уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредити таклиф этади. (Шарх)

Бирламчи уй-жой бозори – янги тартиб доирасида қурилган, шунингдек янги тартиб доирасидан ташқари фойдаланишга топширилган санадан кўпи билан икки йилдан ошмаган пудрат ташкилоти ҳисобидан бўлган кўп квартирали уйлардаги квартираларни таклиф этувчи бозор. Шунингдек, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредити ажратилишига руҳсат берилади. Бунда фуқаролар банк иштирокисиз бирламчи бозорда квартира сотиб олишни ўзлари мустақил танлайдилар. Иккиламчи бозорда уй-жой харид қилиш учун ушбу кредит тадбиқ қилинмайди.

Кредит муддати – 20 йил;

(ажратилинган кредитни қайтарилишида аннуитет усули тадбиқ этилади)

Бошланғич тўлов:

Қишлоқ жойларда – 10 фоиз;

Шаҳар жойларда – 20 фоиз;

Ажратилинадиган ипотека кредитининг максимал миқдори қуйидагича белгиланади:

- Қишлоқ жойларда:

2 хонали квартиралар учун 240,0 млн.сўмгача;

3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 320,0 млн сўмгача;

- Шаҳарларда :

2 хонали квартиралар учун 240,0 млн.сўмгача

3 ва ундан кўп хонали квартиралар 320,0 млн сўмгача;

Тошкент шаҳрида:

2 хонали квартиралар учун 264,0 млн.сўмгача;

3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 352,0 млн сўмгача;

Банк томонидан юқорида кўрсатилган мезонлардан ортиқ миқдорда ипотека кредити ажратилишига йўл қўйилмайди.

Сотиб олинадиган квартиранинг қиймати кредит олувчи фуқаро томонидан тўланадиган бошланғич бадал маблағи ва банк томонидан ажратилинадиган ипотека кредити қийматидан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланиши лозим бўлади.

Ажратилинадиган кредит учун фоиз тўловлари:

Қишлоқ жойларда – 18 фоиз;

Шаҳар жойларда – 18-20 фоиз;

Тошкент шаҳрида – 20 фоиз;

Кредит олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

1) кредит ажратилиши юзасидан ариза;

2) қарз олувчи/биргаликда қарз олувчи паспортининг (ҳарбий гувоҳнома) нусхаси;

3) қарз олувчи/биргаликда қарз олувчининг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар;

4) сотиб олинадиган квартира қийматининг 10/20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бошланғич бадал маблағларини шакллантирилганлигини тасдиқловчи хужжат;

5) Уй-жой қурган пудрат ташкилоти билан квартирани сотиб олиш тўғрисида тузилган шартнома;

BRB
O'xshash yangiliklar
Octobank S&P Global Ratings xalqaro kredit reytingi agentligidan “Barqaror” prognoz reytingini oldi.

22.04.2025

Octobank S&P Global Ratings xalqaro kredit reytingi agentligidan “Barqaror” prognoz reytingini oldi.

Octobank IT Park rezidentlariga xalqaro bozorga chiqish uchun internet-ekvayring taqdim etadi

21.04.2025

Octobank IT Park rezidentlariga xalqaro bozorga chiqish uchun internet-ekvayring taqdim etadi

Aksiyadorlik jamiyatlari xodimlariga aksiyalarni sotib olish uchun imtiyozli huquq beriladi

17.04.2025

Aksiyadorlik jamiyatlari xodimlariga aksiyalarni sotib olish uchun imtiyozli huquq beriladi



Orphus tizimi