2024-yilda pulni nimaga tiksa bo'ladi? Batafsil

“Ислом молияси” мавзуида тренинг!

11.02.2022
“Ислом молияси” мавзуида 5 кунлик тренинг! Бугун мамлакатимизда ишбилармонларга яратиб берилаётган шароитларни, ўтган йиллар билан солиштириб бўлмайди. Таклиф этилаётган иқтисодий – ижтимоий хизматларнинг ранг – баранглиги, хорижий кредит линиялари ва инвестициялар оқимининг кўпайгани, соғлом бизнес муҳитининг шаклланишига туртки бўлмоқда. Айниқса, юртимиз аҳолисининг катта қисмини ислом динига эътиқод қилувчи фуқаролар ташкил этишини инобатга олсак, уларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда шариат қоидаларига мувофиқ келувчи банк маҳсулотларини тақдим этиш зарур саналади. Замонавий трансформация жараёнларини бошдан ўтказаётган Туронбанк айни шу йўналишда доимий ва ишончли ҳамкори бўлмиш Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан фаол ишлаб келмоқда. Хусусан, ҳозирга қадар Туронбанка “Исломий дарча” тамойили асосида Ислом банкчилиги тизимини жорий этиш бўйича маслаҳат бериш ва ушбу тизимни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича қатор шартномалар имзоланган. Унинг натижаси ўлароқ, банк мутахассисларининг айни йўналишдаги билим ва тажрибаларини янада ошириш, “Ислом молияси” нинг асосий тушунчаси ва унинг ишлаш тартиблари бўйича кўпроқ маълумот бериш мақсадида 2022 йилнинг 7-11 феврал кунлари махсус ўқув – тренинг машғулотлари бўлиб ўтди. Унда банкнинг Республика миқёсидаги барча филиаллари ходимлари иштирок этишди. Маърузаларни Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси маслаҳат бўлими етакчи мутахассиси Музаффар Низомиддинов олиб борди. Мавзулар мундарижасидан “Исломий молиялаштириш асослари, унинг қоидалари, тартиблари ва тарихи”, “Ислом молияси маҳсулотлари”, “Ислом молияси шартномалари”, “Исломий кредит ва депозитлар ажратиш усуллари” каби кўплаб долзарб масалалар ўрин олди. Тренинг машғулотлари интерактив тарзда қатор тест – синовлари ва савол – жавоблар шаклида қизғин кечди. Семинар тренинг якунлари бўйича иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди. Айни ишлар Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 20 декабрдаги “Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ва 2019 йил 5 мартдаги “Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси юзасидан ўтказилмоқда.
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi

Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi
Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

01.04.2024

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

Uzsanoatqurulishbank



Orphus tizimi