JET: Qaysi banklarda kartani bepul olish mumkin? Batafsil

Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликнинг янги истиқболлари.

09.04.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4224 “Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан шерикликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, жорий йилнинг 9 апрел куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан Банк Кенгаши раиси Т.М.Шарипов иштирокида Ислом тараққиёт банкининг иқтисодий имкониятлар департаменти директори доктор Nabil Ghalleb бошчилигидаги делагация билан учрашув ўтказилди.   Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад Банк фаолияти билан яқиндан танишиш, шунингдек, Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришда банк томонидан кўрсатилаётган хизматларни кенгайтиришга ёрдам берадиган янги қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилишини муҳокама қилиш имкониятини яратди. Томонлар Ўзбекистонда яратилиши режалаштирилган ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва турмуш даражасини яхшилаш, шунингдек, тадбиркорлар учун барқарор даромад манбаларини таъминлаш дастури сифатида хизмат қиладиган "Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси"га Трастбанкнинг қўшилиш имкониятини муҳокама қилдилар. Хусусан, мазкур жамғарма нафақат молиялашни, балки фойдаланувчилар манфаати йўлида бизнес юритишга ҳар томонлама кўмаклашиш - салоҳиятини ривожлантириш, техник қўллаб-қувватлаш, малакавий тайёрлаш бўйича ҳамкорликни назарда тутади. “Иқтисодий имкониятларни кенгайтриш жамғармаси” Шариатга мос молиялашни кенгайтиришга ҳисса қўшиш орқали Ўзбекистон ҳукуматига пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларида ёрдам бериш билан Ислом молиясига бўлган талабни оширади ва рағбатлантиради. Ишбилармонлик ва кўтаринки кайфиятда ўтган музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликка қаратилган кейинги ишларга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
So‘mning mavqei barqaror saqlanib qolmoqda

15.01.2026

So‘mning mavqei barqaror saqlanib qolmoqda

So‘m yilni ijobiy natijalar bilan boshladi

09.01.2026

So‘m yilni ijobiy natijalar bilan boshladi

Yangi yilni Octobankning Welcome tarifi bilan kutib oling — maksimal nazorat, minimal komissiyalar

26.12.2025

Yangi yilni Octobankning Welcome tarifi bilan kutib oling — maksimal nazorat, minimal komissiyalar



Orphus tizimi