JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

“Исломий дарча” хизматини банк тизимида жорий этиш бўйича келишув имзоланди

26.08.2019
Жорий йилнинг 22 август куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 декабрдаги “Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 майдаги “Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини амалга ошириш мақсадида, “Исломий дарча” хизматини банк тизимида тадбиқ этиш бўйича келишув имзоланди. “Трастбанк” ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ўтган йилдан бошланган. 2018 йилда банк ҳамкорлик алоқаларида сезиларли натижаларга эришди ва Банк томонидан Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясининг 7 000 000 АҚШ доллари ҳамда Халқаро савдо ва молия Ислом корпорациясининг 4 000 000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари жалб қилинди. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки 2019 йил давомида банк тузилмасида Исломий банк хизматлари самарадорлигини ошириш ва кенг фойдаланишни таъминлаш мақсадида, Ислом корпорацияси (ХСРИК) билан фаол ҳамкорликни давом эттирмоқда. Жорий йилнинг июнь ойида Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясининг Ижро этувчи Директори жаноб Айман Амин Седжини бошчилигидаги делегациясининг Тошкент шаҳрига ташрифи давомида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган. Ушбу учрашув “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида “Исломий дарча” хизматини ишга туширилишига туртки бўлди. Таъкидлаш жоизки, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида “Исломий дарча” хизматининг жорий этилиши, банк мижозларига Исломий тамойилларга асосланган чакана ва корпоратив банк хизматлари ва маҳсулотларини таклиф этувчи исломий банк хизматларидан муваффақиятли фойдаланиш имконини беради.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank ilovasi foydalanuvchilari endi telefon raqami orqali pul oʻtkazishlari mumkin
Uzum Bank ilovasi foydalanuvchilari endi telefon raqami orqali pul oʻtkazishlari mumkin

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

24.12.2024

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi

19.12.2024

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi



Orphus tizimi