JET: Qaysi marketpleyslar muddatli to'lov shartlarini halol ko'rsatadi? Batafsil

Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

19.09.2019
Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Акциядорига Х А Б А Р Н О М А Банк капиталини кўпайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги 3270-сонли “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йил 10 июнда ўтказилган банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида, банк устав капиталини кўшимча акциялар чиқариш ҳамда уларни жойлаштириш ҳисобига кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Банк Кенгаши томонидан қўшимча 24 чиқарилувдаги ҳар бирининг номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган жами 65 000 000 000 (олтмиш беш миллиард) сўмлик 65 000 000 (олтмиш беш миллион) дона эгасининг номи ёзилган оддий акцияларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг (06.05.2014 йил, 370-сонли) 36 моддаси, шунингдек акциялар чиқарилиши (қўшимча) тўғрисидаги қарорга мувофиқ, банк акциядорлари қўшимча акцияларни банк уставида белгиланган тартибда ўзларига тегишли бўлган шу турдаги акциялар сонига мутаносиб равишда сотиб олишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг (06.05.2014 йил, 370-сонли) 34 моддасига асосан акциялар бозор нархида жойлаштирилади. Қўшимча чиқарилган оддий акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли хуқуққа эга бўлган акциядорларнинг рўйхати, Банк акцияларини чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана, 2019 йил 12 август холатига шакллантирилган Банк акциядорлари реестри маълумотлари асосида тузилади. Банк акциядори ўзининг имтиёзли ҳуқуқидан тўлиқ ёки қисман фойдаланиши мумкин, бунинг учун акциядорнинг тўлиқ исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), сотиб олаётган акциялар сони ва акциялар учун ҳақ тўланганлиги кўрсатилган хужжат илова қилинган ариза “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкнининг Бош офисига тақдим этилиши зарур. Ариза банкка 2019 йил 20 сентябрдан бошлаб 2019 йил 19 октябрга қадар, яъни 30 кун давомида тақдим этилиши шарт. Банк акцияларини сотиб олиш бўйича хужжатлар, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида ҳамда акциялар чиқарилиши (қўшимча) тўғрисидаги қарорда белгиланган тартибда, аризалар келиб тушиши давомида расмийлаштирилиб борилади.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Iskandar Tursunov: “Bizning asosiy vazifamiz – mijozlarimizga qulay, tez va texnologiyalarga asoslangan xizmat ko‘rsatish”

17.01.2025

Iskandar Tursunov: “Bizning asosiy vazifamiz – mijozlarimizga qulay, tez va texnologiyalarga asoslangan xizmat ko‘rsatish”

Kapitalbank va Germaniyaning Helaba banki o'rtasida savdoni kreditlash bo'yicha kelishuv imzolandi

15.01.2025

Kapitalbank va Germaniyaning Helaba banki o'rtasida savdoni kreditlash bo'yicha kelishuv imzolandi

“Milliy banklararo protsessing markazi” AJning 100 foiz davlat ulushini xususiylashtirish bo‘yicha kelishuvga erishildi

13.01.2025

“Milliy banklararo protsessing markazi” AJning 100 foiz davlat ulushini xususiylashtirish bo‘yicha kelishuvga erishildi



Orphus tizimi