Ижтимоий тармоқларда халқаро пул ўтказмалари тизимлари байрам олди кунлари фаолият юритмаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалаётганлиги муносабати билан Марказий банк қуйидагиларни маълум қилади.
Банклардаги халқаро пул ўтказмалари билан боғлиқ янги йил олди узилиши ҳолатлари, хорижий давлатлардаги байрам таътиллари муносабати билан халқаро пул ўтказмалари операторларининг чекланган фаолияти билан изоҳланади.
Банклар томонидан аҳолига халқаро пул ўтказмалари фаолиятидаги узилишларига оид эълонлар амалда олдиндан бериб борилади.
Таъкидлаш жоизки, амалиётда халқаро пул ўтказмалари янги йил олди байрам кунлари фаолият юритмаслиги одатий ҳол бўлиб, ушбу ҳолат ҳар йил якунида кузатилади.
Шу билан бирга ҳозирги кунда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланилиш ва хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида, айрим банклар томонидан онлайн халқаро пул ўтказмалари хизмати йўлга қўйилган ва улардан масофадан туриб исталган вақтда мобил дастурлар орқали фойдаланиш имконияти яратилганлигини қайд этамиз.
24.04.2026
Qashqadaryo: ANORBANK 150 nafar maktab o‘quvchilari uchun moliyaviy savodxonlik darslarini o‘tkazdi
23.04.2026
Tashkent City’da Asterium kriptoekotizimining flagman ofisi ochildi. U xavfsizlik, shaffoflik va premial foydalanuvchi tajribasiga urg‘u berilgan yangi makondir.
23.04.2026
Biznes — bu to'g'ri qarorlar va ishonchli hamkorlik
Халқаро пул ўтказмалари тизимлари фаолияти юзасидан Марказий банк ахбороти