JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда тижорат банкларидан чет эл валютасини харид қилиши ҳақида

07.09.2017
Жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини харид қилиш билан боғлиқ сўровлар келиб тушаётгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидагиларни маълум қилади. Жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини харид қилиши  Фуқаролар тижорат банкларининг конверсия бўлимларидан нақдсиз кўринишда халқаро тўлов карталарига (конверсия) тушириб бериш орқали чет эл валютаси харид қилишлари мумкин. Миллий валютадаги тўлов ҳам нақд, ҳам нақдсиз шаклда – банк тўлов карталари (пластик карталар) орқали амалга оширилади. Халқаро (конверсион) тўлов карталарини очиш ва ишлатиш билан боғлиқ харажатлар Ҳозирги пайтда тижорат банклари томонидан халқаро (конверсион) тўлов карталарини очиш ва ишлатиш учун қуйидаги комиссия ҳақлари олинади: картани очиш учун - 75 мингдан 100 минг сўмгача (бир марталик тўлов); картадан фойдаланиб тўловлар амалга оширилганда комиссия ҳақи - ҳар бир транзакция суммасининг 0,5 фоизидан 1 фоизигача бўлган миқдорда; чет элдаги банкоматлардан нақд хорижий валюта ечиб олиш - операция суммасининг 1 фоизи миқдорида; Халқаро тўлов тизимлари операторлари (VISA, MasterCard ва бошқалар) талабларига кўра, банклар томонидан 35 доллардан 100 долларгача камайтирилмас қолдиқ (суғурта депозити) ўрнатилган бўлиб, ундан мижоз фойдалана олмайди ва тўлов картаси ёпилганидан сўнг у мижозга қайтарилади. Ушбу суғурта депозити маблағлар ортиқча сарфланганида банк томонидан ишлатилади. Маблағларнинг ортиқча ишлатилиши курсларнинг ўзгариши ёки хорижий банк томонидан тўлов картаси бўйича операциялар амалга оширишда ўрнатилган комиссиядан ҳосил бўлиши мумкин. (Маълумот илова этилаётган жадвалда банклар кесимида берилмоқда) Халқаро (конверсион) тўлов карталарининг ишлатилиши Ҳозирги пайтда халқаро (конверсион) тўлов карталаридан фақат хорижий давлатларда фойдаланиш мумкин. Банкоматлардан ҳеч қандай чекловларсиз нақд пул ечиб олиш, дўкон ва меҳмонхоналарда, тўлов картаси қабул қилинадиган барча жойларда карта орқали тўлов қилиш мумкин. Тўлов карталари барча давлатларда ишлатилиши мумкин, давлатлар бўйича чеклов ёки нақд хорижий валютани ечиб олиш бўйича лимит ўрнатилмаган. Шу ўринда хорижий банклар ўз банкоматларидан нақд пулларни ечиб олиш учун маълум бир лимит ўрнатиш амалиётидан ҳам фойдаланиши мумкинлигини эътиборга олиш зарур. Одатда бу лимит битта операцияга нисбатан жорий қилинган бўлиб, операциялар сонининг ўзи чекланмаган бўлади. Шунингдек, картадаги валюта маблағларидан хорижда ўқиш ёки даволаниш учун талаб этиладиган ҳужжатлар (инвойслар) тақдим этилганида бевосита Ўзбекистондаги банкдан туриб тўловни амалга оширишда фойдаланиш мумкин. Республика ҳудудида халқаро (конверсион) тўлов картасидаги маблағларни жорий айрибошлаш курси бўйича фақат миллий валютада ечиб олиш мумкин. Хорижий валюта билан тўлдирилувчи халқаро тўлов карталари  Фуқаролар томонидан хорижий валюта билан тўлдирилувчи халқаро тўлов карталари мамлакатимиз ҳудудида чекловларсиз қабул қилинади. Бундай карталардаги маблағлар банк ёки банкоматлардан (карта эгасининг ихтиёрига кўра) хоҳ миллий валютада, хоҳ хорижий валютада, нақд кўринишда ечиб олиниши мумкин. Бундай карталардан чет мамлакатларда ҳам, Ўзбекистон ҳудудида ҳам дўконлар, меҳмонхоналар ва картани тўловга қабул қилувчи терминал мавжуд ҳар қандай жойда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан халқаро тўлов карталарини очиш ва ундан  фойдаланиш учун олинадиган тўловлар ҳақида  МАЪЛУМОТ Банк картани очиш учун олинадиган комиссия картадан амалга оширилган тўлов учун олинадиган комиссия хорижий валютани ечиб олиш учун олинадиган комиссия картадаги минимал қолдиқ (суғурта депозити) ТИФ Миллий банки 100 000 сўм 1% 1% 100 доллар Ўзсаноатқурилишбанк 100 000 сўм 1% 1% 100 доллар Агробанк 100 000 сўм 0.5% 1% 100 доллар Микрокредитбанк 100 000 сўм 1% 1% 100 доллар Халқ банки 100 000 сўм 1% 1% 100 доллар Қишлоқ қурилиш банк 100 000 сўм 1% 1% 100 доллар Туронбанк 100 000 сўм 1% 1% 50 доллар Ҳамкорбанк 75 000 сўм 0.7% 1% 100 доллар Асакабанк 100 000 сўм 1% 1% 100 доллар Ипак Йўли банки 100 000 сўм 0.7% 1% 100 доллар ЎТ-Банк 100 000 сўм 1% 1% 100 доллар Трастбанк 100 000 сўм 1% 1% 100 доллар Алоқабанк 100 000 сўм 0.5% 1% 100 доллар Ипотека-банк 100 000 сўм 1% 1% 100 доллар КДБ банк Ўзбекистан 100 000 сўм 1% 1% 100 доллар Универсалбанк 100 000 сўм 1% 1% 50 доллар Капиталбанк 80 000 сўм 1% 1% 35 доллар Равнақбанк 100 000 сўм 0.7% 1% 100 доллар Даврбанк 100 000 сўм 0.5% 1% 100 доллар Инвест финанс банк 100 000 сўм 1% 1% 100 доллар Азия Альянс банк 100 000 сўм 1% 1% 100 доллар Ориент финанс банк 100 000 сўм 1% 1% 100 доллар Хай-Тек банк 100 000 сўм 1% 1% 50 доллар Савдогарбанк 100 000 сўм 1% 1% 50 доллар
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi