O'zbekistondagi banklarning qo'llab-quvvatlash xizmatlari reytingi Batafsil

“Хитой банк инфратузилмасининг ривожланиш тажрибаси” мавзусида онлайн семинар

28.04.2021
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Ўқув маркази томонидан 2021 йил 27 апрель куни Термиз филиалида “Хитой банк инфратузилмасининг ривожланиш тажрибаси” мавзусида онлайн семинар ўтказилди. Ташкил этилган семинарда, филиалнинг Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи И.Назаров Хитой Халқ Республикасидаги банклар тарихи ҳамда ҳозирги кундаги ривожланиш сегментлари, банк тизимининг турлари, стратегик-инвестицион давлат банклари, тижорат банклари, ҳозирги кунда Хитой банкларининг асосий кўрсаткичлари, банк хизматлари, банкоматларнинг ишлаш тартиби, умумий активлар, кредит масалалари, онлайн тизимидаги банк хизматлари шунингдек, хитой халқининг банкларга бўлган ишончи ҳамда банклардан фойдаланиш қобилияти ҳақида сўз юритди. Шу билан бир қаторда Хитой банкларининг Ўзбекистон банкларига мос келадиган жиҳатлари юзасидан қиёсий далиллар келтирилди. Термиз филиали томонидан ташкиллаштирилган семинар мавзуси алоҳида ўрганилганлиги ва аниқ фактлар асосида ёритилганлиги сабабли, якунловчи қисм савол-жавоб тарзида ташкил этилиб, унда Бош офис ва филиаллардан ходимлар иштирок этди. 
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Марказий банк томонидан "2021 йилнинг II ярим йиллиги учун банк тизими ликвидлиги шарҳи" тақдим этилди

10.01.2022

Марказий банк томонидан "2021 йилнинг II ярим йиллиги учун банк тизими ликвидлиги шарҳи" тақдим этилди

cbu.uz

Bank.uz 2021-yilda dollarning eng yaxshi kursini taklif qilgan banklarni aniqladi

27.12.2021

Bank.uz 2021-yilda dollarning eng yaxshi kursini taklif qilgan banklarni aniqladi

Статистика

22.12.2021

Статистика

cbu.uz



Orphus tizimi