Хоразмлик тадбиркорлар учун сифатли банк хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади

24.11.2020
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки кеча Урганчда янги «Хоразм» банк хизматлари марказини ишга туширди. Янги марказ давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сонли қарори ижроси доирасида очилди. Мазкур марказ Урганч шаҳри аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратиш ҳамда вилоятда ихтисослаштирилган банк хизматлари тармоғини кенгайтириш мақсадида фаолият юрита бошлади. Янги марказ мижозларга турли банк хизматларини тақдим этмоқда. Марказга ташриф буюрувчилар мобил илова орқали масофадан туриб турли тўловларни амалга ошириши, кредит бўйича тўловларни сўндириши, омонатлар очиш, «online» конвертация қилиш каби операцияларни амалга оширишлари мумкин. “Хоразм” банк хизматлари маркази Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 73-уйда жойлашган бўлиб, ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача мижозларга хизмат кўрсатади. Банк томонидан жойларда намунавий банк хизматлари марказларининг ишга туширилиши мижозлар билан ишлашнинг замонавий шакллари ва усулларини жорий этиш, банк фаолиятининг самарадорлигини ошириш, пировардида, мамлакатимиз молиявий сектори инфраструктураси мустаҳкамланишига шароит яратмоқда. “Трастбанк” ХАБ мижозлар базасини кенгайтириш ва аҳолига сифатли банк хизматларини кўрсатиш мақсадида замонавий банк хизматлари марказларини республикамизнинг барча минтақаларида очишни режалаштирган.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda

26.02.2026

Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda

TBC Bank Group Nyu-YorkdStrategiya kunini o‘tkazdi va O‘zbekistonda biznesni rivojlantirish rejalarini taqdim etdi

25.02.2026

TBC Bank Group Nyu-YorkdStrategiya kunini o‘tkazdi va O‘zbekistonda biznesni rivojlantirish rejalarini taqdim etdi

Anorbank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zosi bo‘ldi

25.02.2026

Anorbank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zosi bo‘ldi



Orphus tizimi