JET: Kartadan kartaga 200 million so'mni komissiyasiz o'tkazish mumkinmi? Batafsil

Хусусий брокерлик компаниясининг лицензия бланкаси сохталаштирилгани аниқланди

16.04.2021
Интернет сайтлари ва турли хил ижтимоий тармоқларда турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган “PRIME CAPITALS” хусусий брокерлик компаниясининг лицензия бланкаси Марказий банк томонидан тижорат банкига “банк операцияларини амалга ошириш учун” берилган амалдаги лицензия бланкасига ўхшатма шаклида сохталаштирилганлиги аниқланди. Марказий банк “PRIME CAPITALS” хусусий брокерлик компаниясига “банк операцияларини амалга ошириш учун” лицензия берилмаганини маълум қилади. Фирибгар компания ёки фирмалар томонидан Марказий банкнинг лицензия бланкасини сохталаштириш орқали содир этилиши мумкин бўлган турли ноқонуний ҳаракатлардан ҳимояланиш мақсадида Марказий банк фуқароларни шубҳали фирмаларнинг хизматларидан фойдаланмасликка, ҳужжатлар билан ишлашда эътиборлироқ бўлишга чақиради.Шу билан бирга, Марказий банкнинг расмий бланкасида чоп этилган лицензиялар тақдим этилган ҳолатларда ундаги маълумотларни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида (www.cbu.uz) мавжуд бўлган лицензияланган ва рўйхатга олган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар билан солиштириб кўришни тавсия этади. Бу ўз навбатида, фуқароларнинг келгусида молиявий бозордаги хизматлардан фойдаланиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган турли тушунмовчилик ва низоли ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олади.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi