Хусусий уй-жой мулкдорларини ширкатлари томонидан ажратилган кредитлар бўйича гаров сифатида

03.02.2020
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/8-сонли қарорига мувофиқ, “Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори 1126-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан: 1. Олинган кредитларни қайтармаслик хатарининг олдини олиш мақсадида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан ажратилган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари тақдим этадиган кафолатлар қўшимча таъминот тури сифатида киритилди; (Низомнинг олдинги таҳририда қарз олувчи банкка мол-мулк ёки қимматбаҳо қоғозлар гаровини, учинчи шахсларнинг кафиллигини ва суғурта полиси таъминот турларидан бирини тақдим этиши лозим эди). 2. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ажратиладиган кредитларнинг муддати ресурсларнинг мавжудлиги ва уларнинг қайтарилиши имкониятларидан келиб чиққан ҳолда тижорат банклари томонидан мустақил равишда белгиланиши кўрсатилди; Низомнинг олдинги таҳририда кредитлар кўп хонадонли уйларни мукаммал таъмирлашга камида 10 йилга ва асосий воситаларни харид қилишга ҳамда уй атрофи ҳудудларини ободонлаштиришга камида 5 йилга берилиши белгиланган.) 3. 2020 йил 1 январдан бошлаб тижорат банклари томонидан кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида, 2021 йил 1 январдан бозор тамойиллари асосида ажратилиши белгиланди; (Низомнинг аввалги таҳририда ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори даражада белгиланиши мумкин эмас эди). 4. Тижорат банкларига туман (шаҳар) ҳокимликларининг кафолати остида берилган кредитлар бўйича юзага келган қарздорликни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 396-сон қарорига асосан туман (шаҳар) (Низомнинг олдинги таҳририда бу шарт кўзда тутилмаган) ҳокимликларидан ундириш ҳуқуқи берилди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Central Asian Fintech Association (CAFA) Toshkent shahrida bo‘lib o‘tadigan menejerlar va IT yetakchilari uchun eng muhim tadbirlardan biri — Manager’s Conference 2026 tadbirining hamkori va ishtirokchisi sifatida qatnashadi

13.05.2026

Central Asian Fintech Association (CAFA) Toshkent shahrida bo‘lib o‘tadigan menejerlar va IT yetakchilari uchun eng muhim tadbirlardan biri — Manager’s Conference 2026 tadbirining hamkori va ishtirokchisi sifatida qatnashadi

Janubiy Koreyadan pul o‘tkazmalari yanada qulaylashdi: Octobank HUMO kartalariga E9PAY uladi

05.05.2026

Janubiy Koreyadan pul o‘tkazmalari yanada qulaylashdi: Octobank HUMO kartalariga E9PAY uladi

Qashqadaryo: ANORBANK 150 nafar maktab o‘quvchilari uchun moliyaviy savodxonlik darslarini o‘tkazdi

24.04.2026

Qashqadaryo: ANORBANK 150 nafar maktab o‘quvchilari uchun moliyaviy savodxonlik darslarini o‘tkazdi



Orphus tizimi