Киберҳужумларга қарши самарали курашиш усуллари ўргатилди

18.06.2021
Марказий банкда “Kaspersky лабораторияси” билан ҳамкорликда"Молия ташкилотлари раҳбарлари учун ахборот хавфсизлиги" мавзусидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тадбирда ахборот ва киберхавфсизликнинг долзарблиги ортиб бораётгани қайд этилиб, бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва камчиликлар юзасидан фикр алмашилди. Семинарда республикасиздаги барча тижорат банклари раҳбарларининг ушбу йўналишдаги билим ва малакаларини ошириш мақсадида турли интерактив машғулотлар ўтказилди. Машғулотлар давомида иштирокчилар компьютер симуляцияси элементлари билан бизнес ўйинлари форматида амалий синовлардан ўтдилар. Улардан бизнесни ҳимоя қилиш учун операцион чекловларни ҳисобга олган ҳолда стратегик, бошқарув ва техник қарорларни қабул қилиш ва даромадни юқори даражада сақлаш талаб этилди. Семинар-тренинг натижасида симуляция пайтида тижорат банклари раҳбарияти киберҳужумларнинг салбий оқибатларини олдини олиш бўйича тўғри қарорлар қабул қилганлиги қайд этилди. Ушбу семинарда олинган билимлар фирибгарликларнинг олдини олиш ҳамда киберхавфсизлик чораларини кўришда ходимларнинг, айниқса, раҳбарларнинг киберхавфсизликни таъминлаш учун ўз вақтида зарурий қарорларни қабул қилишига ёрдам беради.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Kapitalbank “Ijobiy” prognozi bilan “UzA+” reytingini saqlab qoldi

16.02.2024

Kapitalbank “Ijobiy” prognozi bilan “UzA+” reytingini saqlab qoldi

Markaziy bankning ko'chmas mulk bozori tahlilida xatolik bo'lishi mumkinmi?
Markaziy bankning ko'chmas mulk bozori tahlilida xatolik bo'lishi mumkinmi?

Kapitalbank International Finance  ma’lumotlariga ko‘ra, mamlakatdagi eng yaxshi chakana va innovatsion xususiy bank bo‘ldi
Kapitalbank International Finance ma’lumotlariga ko‘ra, mamlakatdagi eng yaxshi chakana va innovatsion xususiy bank bo‘ldi



Orphus tizimi