“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун “Корпоратив бошқарув тўғрисида”ги кодексда белгиланган, тегишли талабларга жавоб берадиган ташкилотни танлаш учун танлов эълон қилади.
Танловда иштирок этиш учун корпоратив бошқарув кодекси талабларига жавоб берадиган ташкилотлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
Ташкилот уставидан нусха (барча ўзгартириш ва қўшимчалар билан);
Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
Ташкилотга тегишли лицензия ва сертификатларидан нусхалар;
Ишнинг бажарилиш муддати ва нархи кўрсатилган баҳолаш ишининг тижорат таклифи.
Тижорат таклифларини 2016 йил 30 ноябрь куни Тошкент вақти билан 17.00 га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин: Ўзбекистон Республикаси, 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси ,7 уй.
Маълумот учун телефонлар: 244-76-58, 140-00-88, факс: 244-76-61.
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш тўғрисида