Коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган семинар

23.08.2021
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Коррупцияга қарши комплаенс-назорат ва ички аудит тизимини такомиллаштириш борасида бир ҳафталик ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда Марказий банкнинг Комплаенс-назорат ва ички аудитни амалга оширувчи ходимлар ҳамда ҳудудий бошқармалар бош аудиторларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган машғулотлар ўтказилди. Семинар иштирокчилари Марказий банкнинг асосий вазифалари, хусусан, пул-кредит сиёсати ва пул бозоридаги операциялар, пруденциал назорат, инспекция текширувлари ва валюта назоратини амалга ошириш, харидларга оид масалалар, кадрлар билан ишлаш, тўлов тизимларини тартибга солиш, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда бошқа йўналишларда билим ва кўникмаларини бойитишди. Шунингдек, коррупцион рискларни аниқлаш, баҳолаш ҳамда минималлаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш ҳамда ички аудитни халқаро тажрибалар асосида такомиллаштиришга оид малакаларини ҳам ошириш имконига эга бўлишди. Иштирокчилар мазкур йўналишдаги муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотларга доир қарашлари, шунингдек, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли ишлар борасида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
2023 yilda Kapitalbankning sof foydasi 77%ga oshdi

13.03.2024

2023 yilda Kapitalbankning sof foydasi 77%ga oshdi

Kapitalbank “Ijobiy” prognozi bilan “UzA+” reytingini saqlab qoldi

16.02.2024

Kapitalbank “Ijobiy” prognozi bilan “UzA+” reytingini saqlab qoldi

Markaziy bankning ko'chmas mulk bozori tahlilida xatolik bo'lishi mumkinmi?
Markaziy bankning ko'chmas mulk bozori tahlilida xatolik bo'lishi mumkinmi?



Orphus tizimi