“Коррупцияга қарши комплаенс тизимини банк соҳасига татбиқ этишнинг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида семинар ташкил этилди

29.04.2021
Банк-молия соҳаси ривожи учун комплаенс-назорат олиб борилиши қанчалик долзарб аҳамиятга эга? Ушбу тизимни банк соҳасига татбиқ этилиши орқали коррупция ҳолатларини камайтиришга эришиш мумкинми? Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, БМТнинг тараққиёт дастури, KPMG ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда айни шу саволлар муҳокама марказида бўлди. “Коррупцияга қарши комплаенс тизимини банк соҳасига татбиқ этишнинг ўзига хос жиҳатлари” мавзусига бағишланган семинарда Марказий банк ходимлари ҳамда тижорат банкларининг раҳбар ва комплаенс-назорат тизимида фаолият юритувчи мутахассислари иштирок этишди. Тадбирда халқаро ташкилотлар вакиллари сўзга чиқиб, комплаенс-назорат тизимини ташкил этишдаги долзарб масалалар, ушбу тизимни банк соҳасига жорий қилиш жараёнида хорижий тажриба ва халқаро стандартлар йўналишларидаги маърузаларини тақдим қилдилар. Семинар иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda

26.02.2026

Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda

TBC Bank Group Nyu-YorkdStrategiya kunini o‘tkazdi va O‘zbekistonda biznesni rivojlantirish rejalarini taqdim etdi

25.02.2026

TBC Bank Group Nyu-YorkdStrategiya kunini o‘tkazdi va O‘zbekistonda biznesni rivojlantirish rejalarini taqdim etdi

Anorbank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zosi bo‘ldi

25.02.2026

Anorbank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zosi bo‘ldi



Orphus tizimi