Кредит ва омонатларнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақаси ягона шаклда бўлади

10.05.2021
Марказий банк томонидан фуқаролар учун мўлжалланган кредит ва омонатларнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақасининг ягона стандартлаштирилган шакллари ишлаб чиқилиб, жорий йилнинг 23 апрелидан 8 май кунига қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида муҳокама учун жойлаштирилган эди. Мазкур лойиҳадан банкларда кредит ва омонатларга доир истеъмолчиларга ягона стандартлаштирилган шаклда ахборот берилиши, натижада, банклар тақдим этаётган кредит ва омонат маҳсулотлари ҳақидаги асосий маълумотларни билиш ҳамда уларни бошқа банклар кредит ва омонатлари билан солиштириш имкониятини яратиш мақсад қилинган. Шу муносабат билан, портал орқали лойиҳа билан танишишга улгурмаган ёки қўшимча фикр билдириш истагида бўлган банк хизматлари истеъмолчилари Марказий банкнинг :inbox_tray: [email protected] манзилига ўз таклиф ва мулоҳазаларини юборишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Kapitalbank “Ijobiy” prognozi bilan “UzA+” reytingini saqlab qoldi

16.02.2024

Kapitalbank “Ijobiy” prognozi bilan “UzA+” reytingini saqlab qoldi

Markaziy bankning ko'chmas mulk bozori tahlilida xatolik bo'lishi mumkinmi?
Markaziy bankning ko'chmas mulk bozori tahlilida xatolik bo'lishi mumkinmi?

Kapitalbank International Finance  ma’lumotlariga ko‘ra, mamlakatdagi eng yaxshi chakana va innovatsion xususiy bank bo‘ldi
Kapitalbank International Finance ma’lumotlariga ko‘ra, mamlakatdagi eng yaxshi chakana va innovatsion xususiy bank bo‘ldi



Orphus tizimi