JET: Qaysi banklar eng yuqori foizli va to'ldiriladigan omonatlarni taklif qilmoqda? Batafsil

Кредитлар - шаҳар кўркини оширмоқда

23.09.2016
Вазирлар Маҳкамаси Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий майдонида қурилаётган мажмуалардан самарали фойдаланиш, уларнинг тарихий-архитектуравий ва туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, миллий ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, ҳунармандлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик объектларининг қисқа муддатларда ишга туширилишини таъминлаш мақсадида “Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” 2014 йил 20 февралдаги қарорига ўзгартиш киритди. Ҳукумат тижорат банкларига шаҳарнинг тарихий майдонида қурилган тадбиркорлик объектларини сотиб олиш учун тадбиркорлар ва ҳунармандларга 15 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкалари бўйича кредит ажратишни тавсия этди. Шу кунга қадар ҳукумат тавсияси билан тижорат банклари буюртмачиларга ҳамда Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш учун жалб этилган пудрат ташкилотларига Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган ставкалар бўйича кредитлар ажратиб келмоқда. Натижада шаҳарда йўл-транспорт инфратузилмаси объектлари қурилмоқда ва реконструкция қилинмоқда. Шаҳар атрофида янги замонавий автобус станциялари барпо этилиб, мавжудлари мукаммал таъмирланмоқда. Коммуникациялар тизимлари такомиллаштирлмоқда. Замонавий меҳмонхоналар, якка тартибдаги ва кўп қаватли уй-жойлар қад ростламоқда. Шаҳарнинг тарихий-архитектуравий, ижтимоий-маданий ва туризм салоҳияти ҳар томонлама ривожланмоқда. Манба - www.cbu.uz
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
SQB mahalla bankiri — eng muhim paytda yoningizda

03.07.2025

SQB mahalla bankiri — eng muhim paytda yoningizda

SQB Insurance aksiyasi: Yozgi imkoniyatlarni qo‘ldan boy bermang!

03.07.2025

SQB Insurance aksiyasi: Yozgi imkoniyatlarni qo‘ldan boy bermang!

SQB Bank shaffof kreditlash uchun yangi yechim

04.07.2025

SQB Bank shaffof kreditlash uchun yangi yechim



Orphus tizimi