Пандемия даврида банкимиз томонидан апрель-сентябрь ойлари давомида мижозларга кредит таътиллари берилди ва ушбу даврда кредитлар бўйича пенялар ҳисобланмади.
Бугунги кунда банк ликвидилигини таъминлаш, активлар сифатини яхшилаш ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жисмоний шахсларнинг муддати ўтган кредитлари бўйича уларга кунлик смс хабарномалар жўнатилмоқда. Шунингдек, телефон қўнғироқлари орқали ҳам мижозларга эслатилмоқда.
Шу билан бирга, мижозларнинг банк карталаридан уларнинг муддати ўтган кредит тўловларини сўндириш жараёнлари автоматлаштирилган тарзда амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз. Бунда ундирув фақатгина муддати ўтган қарздорликларга қаратилиб, муддати келмаган кредит тўловлари учун олдиндан тўловлар ундирилмайди.
Шу ўринда, мижозларимиздан кредит қарздорликларини ўз вақтида сўндиришларини ва шартномавий мажбуриятларини бажаришларини сўраб қоламиз.
Мурожаат учун қисқа телефон рақами: 1233
13.04.2026
Tenge Bank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zoligiga qo‘shildi
07.04.2026
Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi
26.03.2026
Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!
Кредитлар ундирилиши бўйича маълумот