JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Мамлакат ҳудудида лизинг шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тўғрисида

12.10.2017
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лизинг шартномалари бўйича чет эл валютасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш тўғрисида келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидагиларни маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Лизинг тўғрисида» ги Қонунига кўра: - лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади; - келажакда лизинг олувчига лизинг бўйича топшириш мақсадида мол-мулкни ўзига мулк қилиб олувчи шахс лизинг берувчи деб тан олинади; - лизинг олувчи лизинг берувчи олдида шартнома юзасидан жавобгар бўлиб қолгани ҳолда, лизинг шартномаси бўйича олган мол-мулкини лизинг берувчининг розилиги билан қўшимча лизингга (сублизингга) топширишга ҳақли. - лизинг фаолияти деб лизинг берувчи томонидан ўз маблағлари ва (ёки) жалб этилган маблағлар ҳисобидан лизинг объектининг сотиб олиниши ва уни лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига берилиши борасидаги инвестиция фаолияти турига айтилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Марказий банк қуйидагиларни маълум қилади: а) Ўзбекистон Республикасининг лизинг компанияcи томонидан (пул маблағларининг манбаcидан қатъий назар) лизинг олувчига ўтказиб бериш учун лизинг объектини сотиб олишни кўзда тутувчи лизинг операциялари ўтказилганда, лизинг тўловлари чет эл валютасининг сўмга нисбатан курсига боғлаб қўйилмасдан, фақатгина миллий валютада ўрнатилиши ва тўланиши лозим; б) чет эл компанияси тегишли лизинг объектини сублизингга беришни назарда тутувчи лизинг операцияларини ўтказганда, лизинг тўловларини миллий валютада тўлаш шарти билан чет эл валютасининг сўмга нисбатан курсига боғлаб қўйишга йўл қўйилади. Бунда, чет эл валюталари курсининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган тафовут, томонларнинг лизинг шартномаси бўйича хўжалик фаолиятининг натижаси ҳисобланади.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi