Марказий банк 14-15 ёшдаги мактаб ўқувчилари учун молиявий саводхонлик бўйича онлайн тест ўтказмоқда

06.05.2022
Марказий банк Kundalik.com таълим платформаси билан биргаликда умумтаълим мактабларининг 14-15 ёшдаги ўқувчилари учун молиявий саводхонлик бўйича онлайн тест ўтказмоқда. Ушбу тест ўқувчиларнинг банк хизматларидан фойдаланиш, пул маблағларини бошқариш ва молиявий хавфсизлик асосларига оид мавзулар бўйича билимларини баҳолашга ёрдам беради. Ўқувчилар молиявий саводхонлик даражасини текширишлари учун Kundalik.com (https://kundalik.com/ad/promo/cbuz)  сайтидан рўйхатдан ўтишлари ва бир соат давомида 15 та саволга жавоб беришлари лозим. Онлайн тестни фақат бир марта топшириш мумкин. Марказий банк томонидан 11 та ва ундан ортиқ саволларга тўғри жавоб берган иштирокчилар учун тест синовларини муваффақиятли топширганлигини тасдиқловчи сертификат тақдим этилади. Онлайн тестни жорий йилнинг 31 майига қадар топшириш мумкин https://kundalik.com/ad/promo/cbuzМаълумот учун: Марказий банк томонидан тижорат банклари билан биргаликда молиявий саводхонлик дарсларини ўтказиш бўйича мактаб ўқитувчилари учун маҳорат дарслари, шунингдек, мактаб ўқувчилари учун бевосита банк мутахассислари томонидан очиқ дарслар мунтазам равишда ташкил этилмоқда.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
CAFA va Sun’iy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi hamkorlik Memorandumini imzoladi

04.03.2026

CAFA va Sun’iy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi hamkorlik Memorandumini imzoladi

Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda

26.02.2026

Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda

TBC Bank Group Nyu-YorkdStrategiya kunini o‘tkazdi va O‘zbekistonda biznesni rivojlantirish rejalarini taqdim etdi

25.02.2026

TBC Bank Group Nyu-YorkdStrategiya kunini o‘tkazdi va O‘zbekistonda biznesni rivojlantirish rejalarini taqdim etdi



Orphus tizimi