JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Марказий банк Android фойдаланувчилари учун мобиль иловани ишга туширди

16.06.2020
Ушбу мобиль илова расмий веб-сайт фойдаланувчиларига қўшимча қулайлик яратиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг барча ахборот ва интерактив хизматларини қулай форматда кўрсатади. Мобиль илова орқали асосий пул кўрсаткичлари ҳақидаги янгиликлар ва маълумотлардан ташқари, курсни сана бўйича саралаш функцияси орқали осонгина топиш, шунингдек, энг кўп сўраладиган саволларга жавоблар билан танишиб бориш ва бошқа имкониятлардан фойдаланиш мумкин. Иловада Ўзбекистоннинг географик харитасида жойлашуви кўрсатилган банк инфратузилмаси объектларининг интерактив харитаси мавжуд. Модуль юборилган локация (манзил) бўйича энг яқин жойлашган кредит ташкилотлари ва уларнинг филиалларини, валюта айирбошлаш шохобчалари, банкоматлар, шу жумладан, куну-тун режимида ишлайдиган кўп функцияли ўз-ўзига хизмат кўрсатиш пунктларини топиш ва фойдаланувчи жойлашган жойдан танланган объектгача бўлган масофани аниқлаш функцияси мавжуд. Унда манзил, иш вақти, телефон рақамлар ва фотосуратлар келтирилган. Илова орқали жисмоний ва юридик шахслар Марказий банкка ариза билан мурожаат йўллашлари, банкларда учраётган муаммоларни ҳал этиш учун ўз шикоятларини жойлаштиришлари мумкин. Ушбу бўлимнинг ўзида юборилган мурожаатлар қай ҳолатда эканлигини кузатиш имконияти мавжуд. Мобиль иловада банк тизимининг ҳуқуқий асослари базаси жойлаштирилган. Базадан кенгайтирилган фильтр орқали керакли ҳужжатларни тез ва осон топиш, маълумотларни юклаб олиш ёки онлайн ўқиш мумкин. Илованинг яна бир афзаллиги push-xabar хизматининг мавжудлигидир. Бу хизмат янги ахборот материаллари ва курсдаги ўзгаришлар тўғрисида автоматик равишда хабар бериб туради. Илова созламаларида ихтиёрий равишда барча хабарномаларни ўчириб қўйиш ёки фақат керакли маълумотлар хабарини ёқиш мумкин. Бундан ташқари, мазкур мобиль илованинг Марказий банк веб-сайтидаги http://www.cbu.uz барча маълумотлар базасига оид қидирув модули мавжуд. Шундай қилиб, дастур сайтнинг тўлиқ контентини ва барча интерактив хизматларини ўз ичига олади. Мобиль илова фойдаланувчларнинг барча эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда яратилган бўлиб, ўзбек (кирилл ва лотин), рус ва инглиз тилларида юритилади. Мобиль иловани юклаб олиш «iOS» операцион тизими базасидаги мобиль илова яқин кунларда эълон қилинади.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi