O'zbekistondagi banklarning qo'llab-quvvatlash xizmatlari reytingi Batafsil

Марказий банк “Бутунжаҳон жамғариш куни” (World Savings Day 2021) доирасида ёшлар ўртасида “Онлайн омонат афзалликлари” мавзусида видеороликлар танловини эълон қилади

08.10.2021
Ҳурматли ўқувчи ва талабалар! Марказий банк “Бутунжаҳон жамғариш куни” (World Savings Day 2021) доирасида ёшлар ўртасида “Онлайн омонат афзалликлари” мавзусида видеороликлар танловини эълон қилади Сиз ўз кучингизни “Онлайн омонат афзалликлари” мавзуда синаб кўришингиз ва видеоролик яратишингиз мумкин. Танлов иккита ёш категорияси бўйича ўтказилади: 1 категория – 7-14 ёш 2 категория – 15-25 ёш Энг яхши ижодий ишлар Марказий банкнинг қимматбаҳо совғаларини қўлга киритадилар: 1 ўрин – смартфон 2 ўрин – smart соат 3 ўрин – Марказий банкнинг кумуш тангаси Энг яхши видеороликларни саралашда асосий мезонлар сифатида иш нисбатан ижодий ёндашув, уни ахборотга тўлалик даражаси ва ўзига хослигига алоҳида эътибор қаратилади. Видеороликларга қўйилган талаблар: Танлов мавзуларидан бирига мос келиши; Видеоролик тили: ўзбек ёки рус тилларида; Давомийлиги 1 дақиқагача; Формати: AVI, MPEG-4 ва бошқалар. Танловга ариза ва ишлар 2021 йилнинг 8 октябридан 25 октябрига қадар konkurs.cbu@gmail.com электрон манзилига юборилиши (хат мавзусида “WSD Видеороликлар танлови” деб кўрсатилиши лозим), шунингдек ахборот ташувчи мосламаларда Марказий банкка бевосита тақдим этилиши лозим. Аризани тўлдиринг, видеороликларни юборинг ва эҳтимол сиз ғолиблардан бирига айланасиз! Барчангизга омад тилаб қоламиз! “Бутунжаҳон жамғариш куни” (World Savings Day 2021) доирасида ёшлар ўртасида ўтказиладиган “Онлайн омонат афзалликлари” мавзусида видеороликлар танлови Қоидалари Саволлар туғилганда қуйидаги телефон рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +99871 212-73-58, +998 71 212-73-56 Finlit.uz билан молиявий саводхонлигингизни оширинг!
O'zR MB O‘zbekiston Respublikasining «O‘zbekiston Respublikasining Markaziy banki to‘g‘risida»gi Qonuni 3-moddasiga muvofiq Markaziy bank yuridik shaxs bo‘lib, u davlatning mutlaq mulkidir va o‘z xarajatlarini o‘zining daromadlari hisobidan amalga oshiradi. Markaziy bank o‘z vakolatlari hamda vazifalari doirasida davlat hokimiyati va boshqaruvining boshqa organlaridan mustaqil ravishda qarorlar qabul qiladi. O‘zbekiston Respublikasining «Banklar va bank faoliyati to‘g‘risida»gi Qonuni 4-moddasiga muvofiq O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki bank faoliyati sohasini tartibga soluvchi va litsenziyalash, tartibga solish hamda prudensial nazorat bo‘yicha vakolatlarni amalga oshiruvchi davlat organidir.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Марказий банк томонидан "2021 йилнинг II ярим йиллиги учун банк тизими ликвидлиги шарҳи" тақдим этилди

10.01.2022

Марказий банк томонидан "2021 йилнинг II ярим йиллиги учун банк тизими ликвидлиги шарҳи" тақдим этилди

cbu.uz

Bank.uz 2021-yilda dollarning eng yaxshi kursini taklif qilgan banklarni aniqladi

27.12.2021

Bank.uz 2021-yilda dollarning eng yaxshi kursini taklif qilgan banklarni aniqladi

Статистика

22.12.2021

Статистика

cbu.uz



Orphus tizimi