JET: Kartadan kartaga 200 million so'mni komissiyasiz o'tkazish mumkinmi? Batafsil

МАРКАЗИЙ БАНК ХАБАРИ: банк хизматлари истеъмолчилари диққатига

19.12.2019

“Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 10-бандига мувофиқ, банк карталарининг мажбурий реквизитлардан бири - бу банк картасининг амал қилиш муддатидир.

Банк картасининг амал қилиш муддати унинг олд томонида ой ва йилда кўрсатилади (масалан, 12/19) ва бу ушбу картадан унда кўрсатилган ойнинг охирига қадар тўловларни амалга ошириш мумкинлигини билдиради.

Банк картасининг амал қилиш муддати тугаганда, ушбу картани муомалага чиқарган банк, карта эгаси билан тузилган шартномага мувофиқ, мазкур картадан операциялар амалга оширилишини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.

Шунга кўра, банк картангиз орқали тўловларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш мақсадида, картангизнинг амал қилиш муддатига эътибор бериб боришингизни, жумладан картангизнинг амал қилиш муддати тугашидан олдин янги банк картасини олиш юзасидан банкка ариза билан мурожаат этишингизни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз – янги банк картасини муомалага чиқарганлиги учун банк шартнома асосида фуқаролардан хизмат ҳақи ундиришга ҳақли.
BRB
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi