JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Марказий банк миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов эълон қилади

09.02.2022
Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – “сўм”нинг молия бозорида халқаро нуфузини ошириш ва кенг жамоатчилик ўртасида танилишини таъминлаш мақсадида Марказий банк томонидан миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов ўтказилмоқда. Танловда мамлакатнинг миллий валютасини халқаро миқёсда ўзига хослиги, халқимизнинг маданий қадриятлари ва бошқалардан ажралиб турувчи хусусиятларини ифодаловчи энг яхши график ишлар аниқланади. Танловда иштирок этиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари қатнашиши мумкин. Иштирок этиш учун, 2022 йил 31 мартга қадар ариза, ўз ғоянгиз тасвири ва концепцияси билан биргаликда tanlov@cbu.uz электрон манзилига юборишингиз лозим. Ғолибга Марказий банк томонидан пул мукофоти тақдим этилади. Танлов қоидалари билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi

19.12.2024

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi

Biznesingiz uchun ishonchli moliyaviy yordam qidiryapsizmi?

12.12.2024

Biznesingiz uchun ishonchli moliyaviy yordam qidiryapsizmi?

Davr Bankda ishlashni xohlaysizmi? Biz buni yengillashtirdik!

12.12.2024

Davr Bankda ishlashni xohlaysizmi? Biz buni yengillashtirdik!



Orphus tizimi