Kapitalbankning yangi omonati - 25% Batafsil

Марказий банк молиявий саводхонлик бўйича олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

04.10.2021
Марказий банк молиявий саводхонлик йўналишида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали ва Тошкент молия институти билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандумлар имзолади. Молиявий таълимни ривожлантириш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида имзоланган мазкур меморандумлар Ўзбекистон Республикасида ёшлар ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга хизмат қилади. Ушбу ҳужжат доирасида:талабаларни Марказий банкнинг молиявий саводхонлик тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнига жалб этиш; ўқитувчиларнинг молиявий саводхонлик бўйича малакасини ошириш мақсадида ўқув-услубий материаллар, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш; таълим ташкилотларининг кадрлар салоҳиятини шакллантириш бўйича ўқитувчи ва методистлар учун тренинг, семинар ва конференциялар ўтказиш; молиявий саводхонлик тадбирлари бўйича ахборот тарғиботи; молиявий саводхонлик бўйича ўқув материаллари/лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан танловлар ўтказиш; талабаларнинг молиявий саводхонлик бўйича edutainment форматидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш; молиявий саводхонлик бўйича синов лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиш мақсад қилинган. Шу билан бирга, университет ўқитувчилари молиявий саводхонлик соҳасида халқаро ташкилотлар томонидан ўтказиладиган вебинарларда, жумладан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Халқаро Молиявий таълим тармоғининг (OECD/INFE) тажриба алмашиш бўйича вебинарларида иштирок этиш имконига эга. Марказий банк ушбу лойиҳа бўйича барча манфаатдор олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилишни режалаштирган. Савол ва таклифлар бўйича 71 212-73-56 телефон рақами орқали боғланиш мумкин. Finlit.uz билан бирга молиявий саводхонлигингизни оширинг!
O'zR MB O‘zbekiston Respublikasining «O‘zbekiston Respublikasining Markaziy banki to‘g‘risida»gi Qonuni 3-moddasiga muvofiq Markaziy bank yuridik shaxs bo‘lib, u davlatning mutlaq mulkidir va o‘z xarajatlarini o‘zining daromadlari hisobidan amalga oshiradi. Markaziy bank o‘z vakolatlari hamda vazifalari doirasida davlat hokimiyati va boshqaruvining boshqa organlaridan mustaqil ravishda qarorlar qabul qiladi. O‘zbekiston Respublikasining «Banklar va bank faoliyati to‘g‘risida»gi Qonuni 4-moddasiga muvofiq O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki bank faoliyati sohasini tartibga soluvchi va litsenziyalash, tartibga solish hamda prudensial nazorat bo‘yicha vakolatlarni amalga oshiruvchi davlat organidir.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
“Kapitalbank” ATBdan Visa – bank bo‘limiga bormasdan ilova orqali shaxsan qo‘lingizga!

31.05.2023

“Kapitalbank” ATBdan Visa – bank bo‘limiga bormasdan ilova orqali shaxsan qo‘lingizga!

“Капиталбанк” АТБдан “Максимал капитал” омонати бўйича йиллик 25%

25.05.2023

“Капиталбанк” АТБдан “Максимал капитал” омонати бўйича йиллик 25%

“Woman in bussines СА” dasturi doirasida navbatdagi qoʼshma loyiha Samarqand viloyatida

01.01.1970

“Woman in bussines СА” dasturi doirasida navbatdagi qoʼshma loyiha Samarqand viloyatida

Ipoteka bank



Orphus tizimi