JET: Qimmat butik do'konlarda qalbaki brendlar sotilishi mumkinmi? Batafsil

Марказий банк облигацияларининг муомалага чиқарилиш календари

25.12.2020
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банк тизими ликвидлигини самарали тартибга солиш, тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш, шунингдек, пул бозоридаги фоиз ставкаларининг белгиланган параметрларда бўлишига эришиш мақсадида доимий тарзда пул бозорида ликвидлик бериш ва ликвидликни жалб қилиш бўйича операциялар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2020 йилнинг январь ойидан бошлаб банк тизимидаги ортиқча ликвидлик қисқа муддатларга жалб қилиш ҳамда тижорат банкларида гаров базасини шакллантириш мақсадида Марказий банк облигациялари мунтазам равишда муомалага чиқарилмоқда. Ҳозирги кунга келиб, Марказий банк облигациялари пул-кредит сиёсатининг асосий инструментларидан бирига айланган. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб ҳамда пул бозорида амалга ошириладиган операцияларнинг янада шаффофлигини таъминлаш мақсадида Марказий банк облигацияларини белгиланган календарь асосида муомалага чиқарилиши амалиёти жорий қилинди. Бу ўз навбатида, тижорат банкларига ликвиликни олдиндан прогноз қилиш ва бошқаришда қўшимча қулайликлар яратади. Марказий банк облигациялари 2021 йилнинг I чораги давомида қуйида келтирилган жадвал асосида муомалага чиқарилади.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi