JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Марказий банк раисининг янги ўринбосари жамоага таништирилди

22.12.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Аюбхон Арибджанович Камалов Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланди. У Марказий банкнинг нақд пул муомаласини ташкил этиш, банк тизимида методология ишларини мувофиқлаштириш, кадрлар билан ишлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш, тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш каби йўналишларини мувофиқлаштириб боради. Аюбхон Камалов 1971 йил Наманган шаҳрида туғилган. 1993 йил Ленинград қишлоқ хўжалиги институтини, 2001 йил Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Банк тизимидаги фаолиятини 1994 йилда бошлаган. Кейинчалик Молия вазирлигида сектор мудири, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2017-2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижрочи директори сифатида фаолият юритган. 2019-2020 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат қилган. А.Камалов янги лавозимига тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири бўлиб ишлаб келаётган эди. Шу кунгача Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Холхўжаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосарлигига тайинланди. Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг кейинги фаолиятларига омад ва муваффақиятлар тилаймиз.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi