Марказий банк томонидан "edutainment" форматида рақамли молиявий хавфсизлик бўйича мусиқий асар яратилди

08.02.2022
Марказий банкнинг "Молиявий саводхонликни ошириш" лойиҳаси бўйича Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорлиги доирасида аҳолининг молиявий хавфсизликни таъминлаш бўйича маданиятини ошириш мақсадида “Молиявий хатолар” номли қўшиқ ва видеоклип ишлаб чиқилди. Қўшиқ сўзлари ва видеоклип сюжети орқали шахсий молиявий маълумотларнинг сақланиши ва молиявий хавфсизликнинг жиддий масалалари оригинал тарзда тингловчига етказилган. Ушбу видеоклип ҳаётий воқеалар мисолида шубҳали молиявий операциялар ва ҳаракатларга эҳтиёткор ҳамда ҳушёр бўлишга ундайди. Композиция таниқли хонанда Ёрқинхўжа Умаров томонидан ижро этилди. Видеоклипни томоша қилинг, қўшиқни тингланг, сўзларни ёд олинг ва молиявий саводхонлигингизни @finlituzb билан биргаликда оширинг!
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

07.04.2026

Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

26.03.2026

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri

11.03.2026

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri



Orphus tizimi