Марказий банк ва тижорат банклари ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тизимининг янги инфратузулмаси яратилмоқда

05.06.2018
Банк тизимида хизматлар кўрсатишнинг бозор механизмлари кенг жорий қилинаётганлиги, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун янги банк хизмат турларининг кўпайтирилганлиги ва уларнинг оммабоплигини оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар банкларнинг кредит қўйилмаларининг ўсишига олиб келмоқда. Бу эса, банк тизимида юқори кредит рискларини ҳам вужудга келтирган ҳолда Марказий банк томонидан бундай рискларни назорат қилиш, уларни дастлабки босқичларда аниқлаш ва салбий таъсирини камайтириш чораларини кўриш юзасидан банкларга тегишли кўрсатмалар бериб келинмоқда. Шу билан бирга, ажратилган кредитлар ҳолати ва банкларнинг кредит портфели сифатини баҳолаш, кредит ахбороти алмашинувини яхшилаш, банк назорати самарасини ошириш ҳамда кредитларга доир маълумотларни умумлаштириш ва қайта ишлашда илғор ахборот технологияларидан фойдаланиш зарур. Бундан ташқари, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, шунингдек пул-кредит сиёсати, умуман банк тизимининг барқарор фаолият кўрсатиши устидан самарали назоратни амалга ошириш борасидаги ислоҳотлар доирасида on-line режимида банк операцияларини амалга ошириш ҳамда ахборот алмашинуви тизимини такомиллаштириш Марказий банкнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда 2018-2019 йилларда Марказий банк томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрининг янги инфратузулмаси яратишни режалаштирмоқда. Ушбу жараёнда Жаҳон банкининг техник кўмаги жалб этилган ва ушбу лойиҳа доирасида Халқаро молия корпорацияси мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳ билан яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда. Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда яратилиши режалаштирилган янги тизим икки таркибий қисмдан иборат бўлади: биринчи қисм - Кредит ахборотининг давлат реестрининг дастурий-техник мажмуасининг асосий функцияси, яъни кредит ахборотини юборувчиларидан бирламчи маълумотларни йиғиш ва реестрга оператив киритишни таъминловчи замонавий дастурий мажмуани яратиш; иккинчи қисм - таҳлилий дастурий-техник мажмуани яратиш. Унинг асосий функцияси дастурий воситалар ёрдамида тўпланган маълумотлардан турли ҳисоботларни шакллантириш ва таҳлилни амалга оширишдир. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши ахборот алмашинуви самарасини ошириш билан бирга қуйидаги имкониятларни яратади: кредит ташкилотларидан келадиган маълумотларни сифатини ошириш ва ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида реестрда ўрнатиладиган дастурий мантиқий назоратларни бир вақтнинг ўзида кредит ахбороти етказиб берувчи кредит ташкилотларида ҳам амалга киритиш; кредит ахборотини киритишдаги ҳамда олдин киритилган ёзувлар таркибидаги хатоликларни кредит операцияларини амалга оширилишига таъсир этмаган ҳолда реал вақт режимида бартараф этиш; кредит тарихи негизида юзага келиши мумкин бўлган кредит рискларини башорат (прогноз) қилиш ва уларни олдини олиш, банкларнинг ликвидлилигига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ва турли сценарийларда стресс-тестлар ўтказиш; мавжуд маълумотлар асосида корреляцион, регрессион ва бошқа таҳлилларни амалга оширишда ҳамда ҳисоботларни шакллантиришда замонавий таҳлилий тизимлардан фойдаланиш; Марказий банкнинг таркибий бўлинмалари томонидан кредит ахбороти тўғрисидаги маълумотни олиш ва ҳисоботларни шакллантиришда ягона манбадан, яъни реестрнинг ахборот базасидан, шунингдек ягона дастурий мажмуадан фойдаланишни таъминлаш; реестрга кредит ахборотининг юборилиши тўлиқ автоматлашганлиги боис тижорат банклари томонидан Марказий банк учун алоҳида йиғма ҳисоботлар тайёрлашдан воз кечган ҳолда, ҳисоботлар шакллантиришга масъул бўлган ходимларни қўшимча вазифалардан озод этиш.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi

Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi
Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

01.04.2024

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

Uzsanoatqurulishbank



Orphus tizimi