Марказий банкда Жаҳон банки экспертлари билан учрашув ўтказилди

04.02.2020
Жорий йилнинг 3 февраль куни Жаҳон банкининг катта мутахассиси Ева Гутьеррез бошчилигидаги миссиянинг Ўзбекистон молия секторига техник ёрдам кўрсатиш юзасидан амалий ташрифи бошланди. Учрашувнинг биринчи куни давомида Марказий банк раиси ўринбосари билан учрашув ўтказилиб, унда “Молиявий оммабопликни такомиллаштириш миллий стратегияси” ва “Молиявий секторни ривожлантириш стратегияси” ни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар миссиянинг мақсади ва дастури, “Молиявий оммабопликни такомиллаштириш миллий стратегияси” ни ишлаб чиқишда эришилган ютуқлар юзасидан фикр алмашдилар ва кейинги ҳаракатлар ҳамда манфаатдор томонлар учун алоҳида семинарлар ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, томонлар “Молиявий секторни ривожлантириш стратегияси” нинг айрим йўналишлари, жумладан, Давлат банклари тизимини хусусийлаштириш ва мустаҳкамлаш жараёнлари юзасидан фикр алмашдилар.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri

11.03.2026

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri

CAFA va Sun’iy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi hamkorlik Memorandumini imzoladi

04.03.2026

CAFA va Sun’iy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi hamkorlik Memorandumini imzoladi

Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda

26.02.2026

Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda



Orphus tizimi