Марказий банкнинг коронавирус пандемияси оқибатида тижорат банклари томонидан кредитларнинг тўлов муддатларини узайтириш тартиби тўғрисидаги ахбороти

30.03.2020
Коронавирус пандемиясининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида уларнинг кредит тўловлари муддатларини узайтириш юзасидан мурожаатларини кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш бўйича кредит ташкилотларига кўрсатмалар берилди. Бунда кредит ташкилотларига аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит тўловлари муддатларини узайтиришда фақат мурожаатномани тақдим этиш билан чекланиб, мурожаатномада: кредит тўловларини узайтириш юзасидан асослантирилган изоҳ; карантин даври якунлангандан сўнг кредит ташкилоти томонидан белгиланган муддат ичида кредит шартномасига киритиладиган ўзгартиришларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириш юзасидан қарздорнинг мажбурияти қайд этилиши лозим. Ўз навбатида, карантин даври тугагандан сўнг белгиланган муддат ичида қўшимча ҳужжатларни қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилмаган тақдирда кредит шартномасига киритилган ўзгаришлар кредит ташкилоти томонидан бекор қилиниши ва дастлабки шартнома шартлари кучга киришини маълум қиламиз. Бугунги кунда тижорат банклари томонидан мурожаатларни масофавий қабул қилиш тизимлари яратилмоқда. Ушбу масофавий хизматлар тўғрисида банкларнинг веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали қўшимча маълум қилинади.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

07.04.2026

Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

26.03.2026

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri

11.03.2026

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri



Orphus tizimi