JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизими – масофавий хизмат кўрсатишнинг янги босқичи

13.10.2020
Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг тўлов операциялари туну-кун онлайн режимда Тезкор тўловлар тизими орқали амалга ошириб келинмоқда. Мазкур тизим дам олиш ва байрам кунларида ҳам узлуксиз равишда реал вақт (24/7) режимида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида пул маблағларининг банклараро ўтказмаларини амалга ошириш ҳамда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловларни ўтказиш имкониятини беради. Бу эса пул ўтказмаларини ҳеч қандай тўсиқларсиз ва ўз вақтида амалга ошириш учун жуда муҳим ва қулайдир. Бугунги кунга келиб республикамиздаги барча банклар Тезкор тўловлар тизимига уланган бўлиб, масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали ишлаётган мижозлар учун янги механизмдан фойдаланиш имконияти яратилган. Жорий йилнинг октябрь ойида Тезкор тўловлар тизими орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми банклараро ўтказмалар умумий ҳажмининг 18 фоизини ташкил этди. Бу мижозларнинг мазкур тизимга бўлган қизиқиши ортиб бораётганидан далолат бермоқда. Тезкор тўловлар тизимига барча банкларнинг уланиши натижасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан жорий йилнинг III чорагида 43,6 трлн. сўм маблағ ўтказилган, бу олдинги чоракка нисбатан икки бараварга кўпдир. Шунингдек, 2020 йил мобайнида мазкур тизим орқали жами 2.7 млн. дан ортиқ транзакция ёки 64,3 трлн. сўмлик тўловлар амалга оширилган (1-расм). Шундан 83 фоизи ёки 53,4 трлн. сўмга яқин транзакциялар тизимда актив фаолият юритаётган ўнта тижорат банкининг мижозлари томонидан тизимнинг қулай имкониятларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган (2-расм). Тезкор тўловлар тизими ёрдамида Сиз банкка ташриф буюрмасдан тезкор ва туну-кун пул ўтказмаларини амалга оширишингиз мумкин. Бу эса маблағингизнинг айланма тезлигини ошириш имконини беради. Тезкор тўловлар тизими – бу товар ва хизматлар ҳамда мажбурий тўловларни амалга оширишда тезкорлик ва оддийликдир! У Сизнинг банк ҳисобварақларингизга масофавий хизмат кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги даражаси!
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi