JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Марказий банкнинг веб-сайти янгиланди

03.04.2020
Марказий банкнинг янги веб-сайти инфографика ва мослашув функциясидан фойдаланган ҳолда, замонавий кўринишда ва барча учун қулай тарзда ишлаб чиқилди ва ишга туширилди. Веб-сайт кенг доирадаги фойдаланувчиларнинг барча эҳтиёжларини, шу жумладан, интерактив хизматларни ҳам қамраб олиб, давлат органларининг расмий саҳифаларида маълумотларни жойлаштириш учун қўйиладиган талабларга мос келади. Ахборот-таҳлил материалларининг катта қисми бўлимларга ажратилган ҳолда тақдим этилиб, уларда пул-кредит сиёсатининг асосий иқтисодий кўрсаткичларини ва валюталар курси хабарномасини интерактив усулда, ҳар бир валюта курси тўғрисидаги маълумотларни диаграммалар ёрдамида кўриш имконияти мавжуд. Биринчи навбатда, бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга бўлган ва доимий янгиланиб турувчи “Матбуот маркази”, “Интерактив хизматлар” ва “Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” бўлимлари сайтнинг юқори қисмида келтирилган бўлиб, айнан ушбу бўлимлар ҳозирда фойдаланувчи учун фойдали ва зарур манбага айланган. Шу билан бирга, сайтда молиявий саводхонлик бўйича алоҳида саҳифа қўшилиб, айни пайтда ушбу саҳифани мукаммал ҳолатда яратиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Буларнинг барчаси сайт имкониятларининг кенгайишига, фойдаланувчилар учун ҳар томонлама фойдали ва кўп функцияли ресурс сифатида тақдим этилишига хизмат қилмоқда. Фойдаланувчилар учун ўзларининг виртуал мурожаатларини Марказий банкка тўғридан-тўғри сайтнинг асосий саҳифаси орқали юбориш ва мурожаатнинг ҳолатини тезкорлик билан кўриш имконияти тақдим этилади. Сайтнинг яна бир афзал жиҳати, уни объектларнинг Интерактив харитаси сифатида аташ мумкинлиги билан боғлиқ. Бу эса фойдаланувчига бир нечта тоифаларда керакли маълумотни излаш имконини беради: Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари, кредит ташкилотлари ва уларнинг филиаллари, банкоматлар, айирбошлаш шохобчалари ва банк инфратузилмалари ҳамда улар билан боғланиш маълумотлари мавжуд. Маълумотлар базаси билан ишлашнинг қулай механизми жорий қилинган ва улар турли ҳил тоифаларга бўлинган. Мисол учун валюта курслари ёки “Банкноталар ва тангалар” бўлими. Ҳар бир банкнот ва танга анимацион фотосуратда батафсил тақдим этилган. Бу бўлим аввалгидан кўра қулайроқ ҳолда намоён бўлиб, банкнотнинг олд ва орқа томонини бир зумда кўриш имконини беради. Сайтнинг ички саҳифалари дизайни ўзгартирилди, қулай навигация жорий этилди, ҳар бир материал осонгина юклаб олиниши ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилиши мумкин.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

24.12.2024

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi

19.12.2024

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi

Biznesingiz uchun ishonchli moliyaviy yordam qidiryapsizmi?

12.12.2024

Biznesingiz uchun ishonchli moliyaviy yordam qidiryapsizmi?



Orphus tizimi