JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

“Mastercard” халқаро картаси эгалари учун қулайлик!

01.05.2020
Туронбанкнинг “Mastercard” халқаро пластик карточкалари эгалари учун навбатдаги қулайлик! Бугун онлайн хизматлар шу даражада оммалашдики, баъзилар ҳаттоки карантиндан сўнг ҳам уйдан чиқишни хоҳлашмаяпти. Тўғрида, сиз зарур бўлган барча юмушларни масофавий бажариш имкониятига эга бўлсангиз, ортиқча оворагарчиликларнинг нима кераги бор. Айниқса, ўзининг доимий янгиликлари билан сизни манзур этувчи Туронбанк яқин ҳамкорингиз бўлса, сюрпризлар оғушида қолишингиз турган гап. Сезганингиздек, бизда яна янги хизмат. Энди Сиз Туронбанк томонидан эмиссия қилинган “Mastercard” халқаро пластик карточкалари ўртасида АҚШ долларида пул ўтказмаларини 24/7 режимида амалга ошириш имкониятига эгасиз. Бунинг учун фақатгина “My Turon” иловасини ўз смартфонингизга юклаб олишингиз ва пул қабул қилувчининг карта рақамини билишингизнинг ўзи кифоя. Жўнатмангиз дақиқалар ичида белгиланган манзилга етиб боради. Ҳа айтганча, бунинг учун банкка ташриф буюришнинг ҳеч ҳам ҳожати йўқ. Барчаси жуда ҳам оддий ва содда. Аҳамиятлиси, ушбу илова орқали бир кунда 50 минг АҚШ долларигача бўлган пул ўтказмаларини эркин амалга оширишингиз мумкин. Ҳа айтганча, агарда сизда илова бўлса (обновить) янгилаш тугамасини босиш эсдан чиқамасин! Туронбанк билан ноқулайликларни эсдан чиқаринг. Зеро, биз сизнинг ҳаловатингиз тарафдоримиз!
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi