JET: Tap Swap yana bir notkoinmi? Batafsil

Микрокредитдан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилди

31.05.2017
Марказий банк юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тўғрисидаги тартибни ишлаб чиқди. “Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом”да белгиланишича, микрокредитдан фойдаланмоқчи бўлганлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб олти ой мобайнида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тўловлилик, муддатлилик, таъминланганлик, пул маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва қайтариш шартлари асосида энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача миқдорда берилади. Микрокредитлар қарз олувчига Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил январдаги “Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган фаолият турларига (савдо ва умумий овқатланиш соҳаларидан ташқари) бир йиллик имтиёзли давр билан уч йил муддатга ажратилади. Фоиз ставкаси эса Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмайди. Агар микрокредит Имтиёзли кредитлаш жамғармаси ҳисобидан ажратилган бўлса, Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади. Эслатиш ўринлики, фоиз ставкаси миқдори Марказий банкнинг ставкасига қараб ўзгариши мумкин. Бордию Марказий банк қайта молиялаш ставкаси оширилса, фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолдирилади. Имтиёзли давр ҳолда берилган микрокредит бўйича асосий қарзни тўлаш имтиёзли давр тугагандан кейинги ойдан бошланади. Имтиёзли даврда фақат фоизлар ҳисобланади ва тўланади. Қарз олувчилар кредит учун буюртмани электрон шаклда беришлари мумкин. Кредит таъминоти сифатида мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови, банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати, учинчи шахс кафиллиги, қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полиси каби турлардан бири тақдим этилади. Қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг 20 баробаригача миқдорда ажратилган микрокредит ҳисобига олинган товарлар ҳам кредит учун таъминот сифатида қабул қилиниши мумкин. Шунингдек, энг кам иш ҳақининг 60 бараваригача миқдорда бўлган микрокредитлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг берган кафиллиги кредит таъминоти сифатида қабул қилинади. Микрокредитга буюртмалар банк томонидан уч иш кунида кўриб чиқилади. Микрокредитлар нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан берилади. Банклар микрокредитлардан фойдаланиш муддати давомида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходими иштирокида микрокредитдан самарали ва мақсадли фойдаланилаётгани аниқлаш учун жойига чиқиб мониторинг ўтказиб боради ва тегишли далолатнома тузиб боради. Микрокредитдан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган тақдирда, тижорат банки кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг бошқа мақсадда ишлатилган қисмини қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олиши мумкин.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi