JET: So'm yoki dollar omonatlari: O'zbekistonda qaysi biri foydaliroq? Batafsil

Минг бош қарамолга мўлжалланган кластер ташкил этилмоқда!

05.03.2021
Туронбанк кўмагида минг бош қарамолга мўлжалланган кластер ташкил этилмоқда!

Агарда асрларга татигулик ҳаёт йўли билан жаҳон тамаддунида ўчмас из қолдирган ўзбеклар ҳақида сўз кетса, шарқ файласуфларидан тортиб, ғарб олимларигача ушбу халқнинг энг аввало меҳнатсеварлиги, табиат инъом этган неъматларга бўлган чексиз ҳурмати, унумдор ернинг серғайрат деҳқони эканлигини такрор ва такрор қайд этишади. Шунинг учун ҳам ҳозирга қадар миришкорларимиз томонидан етиштирилган мева – сабзавотлар, жаҳоннинг энг йирик савдо нуқталари пештахталарида харидоргир бўлиб, “Ўзбекистон” деган номнинг танилишига хизмат қилмоқда.


Бош ташаббускоримиз бўлмиш Давлатимиз раҳбарининг сўнгги йиллардаги саъйи – ҳаракатлари натижасида эса бу ишлар жадал суръатлар билан янги қиёфа касб этди. Хусусан, одамларимизда яшашга, янгилик яратишга, шахсий даромадларини тадбиркорлик йўли билан оширишга бўлган қизиқиш ортди, ривожланган хориж давлатларининг ишбилармонликни тараққий эттириш йўлидаги амалиётлари ўрганилди, тармоқлар самарадорлигига эришиш бўйича янги фармон, қарор ва дастурлар қабул қилинди ва манзилли йўл – хариталари тасдиқланди.


Айниқса, қадимги даврдан то бугунга қадар инсоният турмуш тарзининг ажралмас бир бўлаги ҳисобланган чорвачиликда, туб бурилишлар амалга оширилди. Яъни, ушбу йўналишда замонавий ва инновацион услубларни жорий этиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, аҳолини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш бўйича шахсан Президентимиз ташаббуслари билан аниқ стратегиялар белгиланди.


Мазкур имкониятлардан келиб чиққан ҳолда кеча кичиккина ўз томорқасига эга бўлган фуқаро, бугун катта бир фермер хўжалигининг эгасига айланмоқда. Бунда эса албатта, чорва комплексларини қуриш, йирик ва майда шохли наслдор чорва молларини харид қилиш, чорва маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитларнинг ўрни аҳамиятлидир.


Наманган вилояти Косонсой туманининг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган “Испарон” маҳалласидаги қаровсиз жой “Туронбанк” АТБ билан ҳамкорликда йирик чорвачилик ва сут маҳсулотлари тайёрлашга иҳтисослашган кластер мажмуасига айланиши режалаштирилмоқда. “Isfaron levistok and green house” фермер хўжалиги таъсисчиси Камолжон Мамадалиев қарийб 10 гектарлик майдонда умумий қиймати 29 млрд.сўм бўлган лойиҳани ишга туширди. Айни вақтда бу ерда қурилиш ишлари кетмоқда. Банк тақдим этаётган кредит миқдори 22 млрд. сўм бўлган мазкур кластер бир вақтнинг ўзида минг бошга яқин зотли қорамолларни боқиш ва ундан олинадиган сут маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнларини йўлга қўяди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, жорий йилнинг сўнггига қадар Австрия давлатидан 830 бош қорамол олиб келиниб, айни вақтда қад рослаётган 3 та махсус блокларга жойлаштирилади. Уларни соғиш, парваришлаш ва кўпайтиришга мўлжалланган технологиялар эса Туркиядан аллақачон йўлга чиққан. Тадбиркорнинг режаларига кўра, дастлабки босқичда қорамолларни парваришлаш ва улардан сифатли сутларни олиш йўлга қўйилса, кейинги босқичда мазкур кластернинг ўзида сутни қайта ишлаш цехи ҳам иш бошлайди.


“Наслдор чорва молларининг сонини ошириш ва маҳсулдорликни яхшилаш, наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш ниятида бўлган тадбиркорлар учун бугун мамлакатимизда катта имкониятлар яратилмоқда. Бунинг натижасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолининг сифатли истеъмол молларига бўлган талабини қондириш, ички бозорга арзон маҳсулот етказиб бериш каби вазифалар ўз вақтида бажариляпти. Биз ҳам мамлакатимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш учун яратиб берилаётган ҳам ҳуқуқий ҳам молиявий имкониятлардан унумли фойдаланиб, кўплаб қишлоқ аҳолисининг ишлик бўлишига катта ҳисса қўшувчи чорвачилик кластери лойиҳасини бошладик. Ҳозирда унинг инфратузилмалари яратилмоқда. Ҳисоб – китобларимизга кўра, мажмуамиз тўлиқ қувват билан ишга тушганда ойига 173 минг, йилига эса 1,8 млн литр сут маҳсулотларини олишимиз мумкин бўлади. Қолаверса, шу ернинг ўзида олинган сут маҳсулотларининг 30 фоизини қайта ишлаб, творог, сарёғ, сметана, қаймоқ, бринза, ёгурт, пишлоқ сингари маҳсулотларни тайёрлаймиз. Бу цехимиз учун махсус кўп функцияли ускуналар Италия давлатидан келтирилмоқда. Аввалига 100 дан ортиқ ишчи ўрнини яратиш ниятимиз бор” деди “Isfaron levistok and green house” фермер хўжалиги таъсисчиси Камолжон Мамадалиев.


Бундан ташқари, тадбиркор мажмуа ҳудудига туташ ерлардан ҳам унмсли фойдаланиш мақсадида лимонария иссиқхонаси, бодом ва теракзорлар, гилос, шафтоли сингари мевали боғларни ҳам ташкил этишни режалаштирган. Унинг сўзларига кўра, бир неча йиллар ичида барча учун олис ҳудуддек туюлувчи “Испарон” маҳалласи энг обод жойга айланади ва маҳаллий аҳолининг турмиш шароитлари бирмунча яхшиланади. Дарҳақиқат, амалга оширилаётган бу каби ишларнинг замирида аввало аҳоли фаровонлигини таъминлаш, бозорларимизда сифатли ва фойдали гўшт маҳсулотларининг тан нархини мақбуллаштириш каби эзгу мақсадлар мужассамдир. Бу жараёнларда эса “Туронбанк” АТБ тадбиркорларга яқиндан кўмак беришга доим тайёр.
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

25.10.2024

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar

24.10.2024

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar



Orphus tizimi