Замон билан ҳамнафасликда фаолият юритаётган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки пойтахтимиз ва республикамиз ҳудудлари бўйлаб фаолият географиясини кенгайтирмоқда.
2019 йилнинг 21 январидан бошлаб, банкнинг Амалиёт бошқармаси қошида “Кўкча”, Жиззах филиали қошида “Кўк бозор” ҳамда Термиз филиали қошида “Бойсун” мини-банклари ўз фаолиятини бошлади.
“Кўкча” ва “Кўк бозор” мини-банкларида жисмоний ва юридик шахсларга, “Бойсун” мини-банкида эса юридик шахсларга барча турдаги банк хизматлари амалга оширилади.
Мини-банклар қуйидаги манзилда жойлашган:
“Кўкча” мини-банки: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Кўкча Дарвоза кўчаси, 335-а уй. Телефон: (371) 243-26-79
“Бойсун” мини-банки: Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, Истиқлол кўчаси, 70-уй. Телефон: (376) 335-15-09
“Кўк бозор” мини-банки: Жиззах вилояти, Жиззах тумани, Н.Қушоқова кўчаси, 104-уй.
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Мини-банклар сони яна 3 тага ортди