Мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш тизими мустаҳкамланмоқда

25.02.2021
Маълумки, тижорат банклари ўз ходимларининг тайёргарлик даражасини текшириш, шунингдек банк хизматлари бозорида мижозга сифатли хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида “Сирли мижоз” хизматидан фаол фойдаланмоқдалар. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ҳам ўз ходимларининг мижозларга профессионал ва сифатли хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш, уларнинг иш фаолиятларини доимий баҳолаб бориш мақсадида бу тизимдан фойдаланишни йўлга қўйган. Хусусан, жорий йилнинг 11-19 февраль кунлари Банкнинг Амалиёт бошқармаси, “Тошкент”, “Дархон” ва Яккасарой филиаллари ҳамда филиалларга қарашли Банк хизматлари марказларида “Сирли мижоз” хизмати томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш бўйича ўрганиш натижалари юзасидан амалий семинарлар ташкил этилди. Ташкил этилган амалий семинарлар давомида Филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти директори Ойбек Дўстмуҳамедов ва Ташқи маркетинг компанияси раҳбари Шуҳрат Зокировлар томонидан ўрганиш натижаларида филиаллар, Банк хизматлари марказлари, Валюта айрибошлаш шохобчалари, “Reception”, кредит, чакана банк хизматлари марказлари, пластик карталар ҳамда ташқи иқтисодий ва фаолият йўналишлари соҳаларида фаолият олиб борувчи ходимларнинг мижозларга ўрнатилган стандартлар асосида хизмат кўрсатишда йўлга қўйган хато ва камчиликлари бўйича таҳлилий маълумотлар берилди. Ўрганиш давомида тўпланган баллар асосида тузилган филиаллар рейтинги эълон қилинди ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Бу каби тадбирларнинг доимий ўтказиб борилиши мижозларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилашга ва соҳанинг самарали фаолиятида муҳим асос ҳисобланади.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Octobank 2026-yilning I-choragi natijalari: barqaror o‘sish va ijtimoiy tashabbuslarga e’tibor

16.04.2026

Octobank 2026-yilning I-choragi natijalari: barqaror o‘sish va ijtimoiy tashabbuslarga e’tibor

Tenge Bank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zoligiga qo‘shildi

13.04.2026

Tenge Bank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zoligiga qo‘shildi

Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

07.04.2026

Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi



Orphus tizimi